Ислом – тараққиёт дини (“Ислом нури”, 31.08.2015)

Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Анвар қори Турсунов билан суҳбат – Уламоларимиз азалдан ҳаётда пайдо бўладиган турли одатлар ва янгиликлар орқали юзага келадиган вазиятларга ҳам Ислом фиқҳи қоидаларига асосланиб, ўз қарашларини баён қилишган. Ҳозирги пайтда кўпчилик эҳтиёж сезаётган мобил алоқадан фойдаланиш маданияти барчани қизиқтиради. Қори ака, ана шу ҳақда ўз фикрларингизни билдирсангиз. – Ҳар қандай технологиядан неъмат сифатида фойдаланиш мумкин. У Давоми …

Тупроқ ҳиди (“Ислом нури”, 31.08.2015)

Болалигимда дадам совға қилган «Ўзбек халқ мақоллари» номли китобида: «Булбул чаманни севар, Одам – Ватанни» деган мақол бўларди. Ўшанда уни болалик тасаввуримга сиғдира олмасдим. Ватан қандайин гўзал масканки, уни ҳамма одамлар севса, дея таажжубланардим. Мен Водилни билардим, Шоҳимардонни билардим, лекин Ватан қаердалигини билмасдим. Бир куни дадамдан Ватаннинг қаердалигини сўрадим. Отам кулиб: «Ватан мана шу қумсувоқ уйимиз, сен кўчаларини чангитиб ўйнайдиган Давоми …

Хайрли амал мақтовсиз ҳам гўзал (“Ҳидоят” журнали, 2015 йил, 8-сон)

Куба халқ мақоллари Кубаликлар (ўзларини кубанос деб аташади) — Кубанинг асосий аҳолиси (11,1 миллион кишидан ортиқ). Тахминан аҳолисининг ярми мулатлар, қолганлари оқ танли ва қора танлилар. Умумий сони 11,4 миллион киши. Испан тилининг куба лаҳжасида сўзлашади. Агар осмонда яшамасанг, нонингни ўзинг топ. Ўлим келмасидан олдин ўлма. Хайрли амал мақтовсиз ҳам гўзал. Илм катта жой эгалламайди. Ким ўлимдан қўрқса, уни асал Давоми …

Ахборот уммони мўъжизалари (“Маънавий ҳаёт” журнали, 2015 йил, 1-сон)

Интернет аталмиш техника мўъжизаси инсон ҳаёти, онгу тафаккур, дунёқарашини ўзгартириб, мисли кўрилмаган бошқа ўзанга буриб юборди, тараққиёт кемаси ҳаракат маромини жадаллаштирди. Одамзот, хусусан, кейинги 20 йилда қўлга киритган ютуқлари учун интернетдан ҳар қанча миннатдор бўлса арзийди. Бугун алоқа-телекоммуникация, банк-молия тизимлари, бизнес, оммавий ахборот воситалари, юқори технологиялар (Hi-Tech), таълим соҳаларини интернетсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Техника-технология кашшофлари инсониятни ҳайратга солишни бас қиладиганга Давоми …

Хорликка элтувчи қора ажал

Гиёҳвандлик инсониятни жисмоний ва руҳий жиҳатдан тубанликка элтувчи, ақл-идрокдан маҳрум этиб, икки дунё хорлигига етакловчи офатдир. Гиёҳванд моддалар инсонни айни куч-қувватга тўлган даврида алкоголга нисбатан 4-6 баробар тезроқ ҳалокатга учратади. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 1987 йил 7 декабрдаги карорига асосан, 26 июнь «Халқаро гиёҳвандликка қарши кураш куни» деб эълон қилинган. Шунингдек, БМТ томонидан “Наркотик моддалар тўғрисида”ги, “Психотроп моддалар” ҳамда Давоми …

Кўп ухлаган камбағаллашади (“Ҳидоят” журнали, 2015 йил, 6-сон)

Француз халқ мақоллари Французлар – Франциянинг асосий аҳолиси (63 млн.га яқин киши). Шунингдек, Швейцарияда (1,341 млн. киши), Француз Полинезияси, Кот д’Ивуар, Габон, Нигер, Чадда яшайди. Канадада франко-канадаликлар этник гуруҳи бўлиб, таркибига, квебеклар (7,5 млн. киши) ва акадлар (500 минг киши) киради. АҚШда 6,2 млн. киши французлар авлодлари ҳисобланади. Тоза виждондан кўра юмшоқ ёстиқ йўқ Фақатгина аҳмоқ ўз фикрини ўзгартирмайди. Бандасидан Давоми …

Қалб омон экан, умид қилса бўлади (“Ҳидоят” журнали, 2015 йил, 4-сон)

Татар халқ мақолларидан Татарлар – Татаристоннинг асосий аҳолиси. Россия Федерациясининг Бошқирдистон, Мари Республикаси, Мордовия, Удмурдистон, Чувашистон Республикалари, қатор вилоятлари ва шаҳарларида ҳам яшайди. Туркий тилда сўзлашувчи сибир татарлари, қрим татарлари ҳам бор. Умумий сони – 7 миллион киши. Шунингдек, татарлар Қозоғистон (204 минг кишидан ортиқ) ва Ўзбекистонда (467 минг кишидан ортиқ) ҳам яшайди. Камчиликсиз тўй бўлмайди. Асалари чақмасидан асал еёлмайсан. Давоми …

Ёлғонда яхшилик йўқ (“Ҳидоят” журнали, 2015 йил, 2-сон)

Қалмиқ халқ мақолларидан Қалмиқлар – Россия Федерациясидаги халқ, Қалмиғистоннинг асосий аҳолиси (156 минг кишидан зиёд); Россияда жами 174 минг киши (2002) қалмиқ тилида сўзлашади. Дарё қанча чуқур бўлса-да, туби бор, тоғ қанча юксак бўлса-да, чўққиси бор. Ерга йиқилган ерга таяниб туради. Кетаётганни уйни иситиб ҳам олиб қололмайсан. Шам ўчмасидан олдин алангалайди. Хасис қиз шоҳнинг тўйидан нолибди. Аввал чанқоғини қондир, сўнг Давоми …

Дангаса доим қашшоқ (“Ҳидоят” журнали, 2015 йил, 1-сон)

Португал халқ мақолларидан Португаллар (ўзларини “португезиш” деб аташади) — Португалиянинг асосий аҳолиси (10,3 млн. кишига яқин), дунё бўйича 14 млн.дан ортиқ. Португал тилида сўзлашади. Катта европоид ирқининг ҳинд-ўрта денгиз оиласига мансуб. Ижарага олинган от чарчамайди. Катта маслаҳатдан кўра кичик ёрдам афзал. Эрта турган одамга Худо ёрдам беради. Келажак Худога оиддир. Пул бор уйда фақат битта ғазначи бўлиши керак. Эгрини ушлашдан Давоми …

Узун гап ақлни чалғитар (“Ҳидоят” журнали, 2014 йил, 12-сон)

Уйғур халқ мақолларидан Уйғурлар – Шарқий Туркистон (Хитойнинг Шинжон-уйғур мухтор ўлкаси) тубжой аҳолиси. Умумий сони ўн миллион кишидан ортиқ. Улар Хитой (тахминан 9 млндан ортиқ), Қозоғистон (243 минг), Қирғизистон (50 минг), Туркия (40 минг), Ўзбекистон (20 минг), Саудия Арабистони (30 минг), шунингдек, Ҳиндистон, Афғонистон ва Покистон каби мамлакатларда яшайди. Уйғур тилида сўзлашади. Дини – Исломнинг суннийлик йўналиши. Душманинг сичқондек туюлса-да, Давоми …