“Фориш” халқаро умумқўшин тоғ полигонига саёҳат

Ҳарбий хизматга 2007 йили борганман. Тўғриси, бир ойлик ҳарбий хизмат сифатидан қониқмаганман. Номигагина ўтказиладиган сиёсий, тактик тайёрлов дарслари ё камлик қилган, ё унчалик фойда бермаган. Бир ойнинг 8 куни пахта теримида ўтган. Овқатланиш, айниқса ювиниш ва ҳожатхона шароитлари яхши эмас эди. Лекин ҳарбий тайёргарлик, полигонга 30 километр бориш-келиш, Калашников автоматидан жанговар ўқ отиш ҳар бир аскарнинг ёдида қолган. Кеча Мудофаа Давоми …

Чиллада муздаккина велосаёҳат: Чорвоққа отланамиз

Шаҳарда иссиқ куйдирмоқда. Ҳеч ким йўқ дарёю кўлда чўмилиш завқи устун келди. Янги шоссе велосипедимда ҳали тоққа бормагандим. Бомдоддан кейин тоғни кўзлаб, йўлга чиқиб кетдим. Сахар велосипед ҳайдаш жуда фойдали: ҳаво тоза, салқин, машиналар кам. Тошкентдан ғизиллаб чиқиб кетдим. Тезлик ёмон эмас: 25-30 км/с. Қибрайдан ўтиб, Байқўрғонга етганимда темир йўл кесишмасидан катта тезликда ўтиб кетибман. Велосипед ғилдираги релсга қаттиқроқ урилиб, Давоми …

Бишкекке таасирленген өзбекстандык блогер

Ылдам жана арзан интернет, стипендия төлөп берген акысыз окуу жай, жардам бергенге дилгирленип турган меймандос кишилер. Өзбекстандык блогер Давронбек Тожиалиев Кыргызстан баш калаасы Бишкектен дагы кандай таасирленди? Блогердин күндөлүгүн айрым кыскартуулар менен сунуштайбыз. Алматынын “Сайран” автобекетинен Бишкекти көздөй автобус жана жеңил унаалар каттайт. Автобустун жол акысы 1800 тенге (39600 сум). Ал эми таксилер Кордайга чейин 2500 тенге (55000 сум). Бишкектин Давоми …

Бишкек таассуротлари: СССРга қайтиб

Алматининг “Сайран” автовокзалидан Бишкекка автобус ва таксилар қатнайди. Автобус билети нархи 1800 тенге (39600 сўм). Таксилар Кордайгача (чегара пункти) 2500 тенге (55000 сўм). Бишкек янги вокзалигача 3000 тенге (66000 сўм). 235 километрлик масофани 3,5 соатда босиб ўтиш мумкин. Бишкекда дўстларим кутиб оладиган бўлишди. Такси манзилгача 4000 тенгега (88000 сўм) ташлаб қўядиган бўлди. Қозоғистонликлар Бишкекдаги якшанба куни бўладиган Марказий Осиёнинг энг Давоми …

80$ га Тошкентдан Алматига 3 кунлик саёҳат

Алматида аввал 3 марта бўлганман. Чиройли шаҳар, яшил қалъа. Бу сафар “Go Viral” халқаро медиа фестивалида иштирок этиш таклифи бўлди. Ташкилотчилар йўлкира, яшаш ва овқатланиш харажатларини қопламас экан. Медиа оламидаги янгиликлардан баҳраманд бўлиш истаги устун келди. 3 кунлик фестивалда ўз ҳисобимдан иштирок этишни ният қилдим. Ҳар қандай харажатларни минималлаштиришга ҳаракат қилиб, изланишни бошладим. Тошкентдан Алматига учоқ, поезд, автобус, такси билан Давоми …

Бугунги велосаёҳатим: Тошкент – Сўқоқ – Тошкент

6 йилдан бери мунтазам велосипеддаман. Соғлик ва иқтисод учун фақат фойда бўлди. Эрталаб ҳаво яхши экан. Озроқ ишларимни битирдим-да, 11:00 ларда “бир Паркентга бориб келай” деб йўлга чиқиб кетдим. Йўл-йўлакай бошқа ишимни ҳам битирдим. “Крестик”дан Паркентгача тўхтамай ҳайдадим. 2 соат деганда Паркентга кириб келдим (40 кмлик йўл). Янгибозоргача йўллар текис, равон. Янгибозордан Паркентгача тепаланиб бораркан. Паркентга келиш арафасида бира-тўла Сўқоққа Давоми …

Энг арзон саёҳат

Постдан мақсад асло мақтаниш эмас. Ўзимга ёққанини бошқаларга ҳам раво кўриш, соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш. Одатда бир йилда 20 мартагача тоққа чиқаман. Шаҳарнинг шовқинидан узоқда, табиат бағрида, сув бўйида, тупроқ-тош устида, осмон остида, тоза ҳаво бағрида дам олиш, мутолаа қилиш, болаларга атрофни танитиш жону дилим. Тошкентдан ҳар куни тоғ тарафга электропоезд қайтнайди. Нархи атиги 3500 сўм. Егулик, таом учун Давоми …

Канъонлар водийсидан энг катта лола гиламгача

Қора денгиз устидан учиб борарканман, бир гала оқ махлуқларнинг сузиб юрганини кузатдим. Дельфинлар бўлса керак. Қуруқликка етгунча уларнинг галаси тугамасди, денгиз узра шодон-шодон сузишарди… Афсус, улар дельфин эмас, денгизга отилиб, қаерга боришини билмаётган ахлат уюмлари экан. Истанбулдан Кастамонугача масофа самолётда 400 км (автомобиль йўли 515 км). Кастамону аэропортига қўниб, ичкарига кирарканман негадир табассум қилардим. Бугун умримда биринчи марта мўъжазгина, миттигина Давоми …

Оқ денгиздан Мармарагача

Анталия – Туркиянинг энг йирик туризм марказларидан бири. Аҳоли сонига кўра, Туркиянинг энг йирик 5-шаҳри (2,3 миллион киши). Анталияда 2015 йили дунёнинг энг ривожланган 20 давлати қатнашган G-20 саммити ва 2016 йили “Келажак авлод учун яшил дунё” шиори остида Expo 2016 бутунжаҳон кўргазмаси бўлиб ўтган. Истанбул-Анталия учоғида орқа тарафда ойна олдидан жой олдим. Мармар денгизи, Босфор бўғози, Онадўли кенгликлари, Оқ Давоми …

Яссавий юрган йўлларда

Анчадан бери Жанубий Қозоғистонни, Туркистон ва Сайрамни кўриш, зиёрат этиш ниятим бор эди. Аллоҳ насиб этиб, бехос йўлим очилди. Ўзбек-қозоқ чегараси ҳақида жуда ваҳима қилишарди: ҳар бир буюмингни текширишади, навбат катта, 2 соатда чиқасан ва ҳ. Аллоҳга таваккул қилиб, йўлга чиқдим. Алҳамдулиллаҳ, чегаралар ҳам анча осон бўлиб қолибди. 1 соатга мўлжаллагандим, икки давлат чегарасидан 20 минутга қолмай ўтдим. Паспортдан бошқа Давоми …