Ҳусайнхон Яҳё Абдулмажид: “Юртимизда халқаро Қуръони карим илмий марказлари ҳам очилиши керак”

Ҳусайнхон Яҳё Абдулмажид 1981 йил 12 январда Андижон шаҳрида таваллуд топган. 13 ёшида Қуръони Каримни тўла ёд олган. Ҳусайнхон қори 2001 йил Ўзбекистон Мусулмонлари идораси томонидан ўтказилган 11-Қуръон мусобақасининг Республика босқичида иккинчи ўринни олган. 2005 йил Эронда ўтказилган халқаро Қуръон мусобақасида қатнашган. Ўзбекистон Мусулмонлари идораси томонидан ўтказилган 19-Қуръон мусобақасининг Республика босқичида биринчи ўринни олган (2009). Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом Давоми …

Таровеҳ хотиралари

Илк бор таровеҳ намозига дадам олиб чиққандилар. Ёш бола эдим. Масжид тўла одамлар, орқада ёш болалар, таровеҳ намози, тасбеҳлар, болаларнинг қиқир-қиқири… Дадам нима қилсалар ўшани қайтаряпман. Қарасам ёнимда турган мен тенги бола намоз дуоларини ўқияпти. Таъсирландим, намоз ичида уни секингина туртдим-да, сўрадим: «намоз ўқишни биласизми?». Ҳалиги болакай жавоб ҳам бермади. Намунча кеккаймаса, деб ундан хафа бўлгандим. Ўша бола эса қаҳрамоним Давоми …

Аброр Мухтор Алий: “Рамазон — илм ва китобхонлик ойидир”

Аброр Мухтор Алий 1976 йили Наманган вилояти Чуст тумани Каркидон қишлоғида туғилган. 1992 йил ўрта мактабни битириб, Андижонда “Абдуссалом Махдум” мадрасасида тайёрлов курсида ўқиган. 1996 йилда Андижондаги “Саййид Муҳйиддин Маҳдум” мадрасасида тайёрлов курсида таҳсил олган. 1998‑2000 йилларда Намангандаги “Мулла Қирғиз” мадрасида ўқиган.   2000-2008 йилларда Имом Бухорий номидаги Ислом институтида таҳсил олган. 2008 йили Республика қорилар мусобақасида иштирок этиб, «мужаввид қорилар» йўналиши бўйича Давоми …

Тоҳир Малик: “Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳақида бадиий асар ёзмоқчиман”

25 май куни «Ҳилол-нашр» марказий савдо мажмуасида ушбу нашриётда чоп этилган Ўзбекистон халқ ёзувчиси Тоҳир Маликнинг «Шайтанат» романи (2 жилдли қайта нашри) ва «Дока рўмол қачон қурийди» китоблари тақдимоти бўлиб ўтган эди. Учрашувда Тоҳир Малик мухлисларнинг саволларига атрофлича жавоб бериб, қимматли маслаҳатлар бердилар. Қуйида ана шу фикрларни эътиборингизга ҳавола қиламиз. “Бадиий адабиёт билан диний илм бирлашмас экан, биз ҳали кўп Давоми …

“Олтин қалам”нинг пробаси қанақа?

Сўнгги кунларда “Олтин қалам” ҳақида мулоҳазалар кўпайибди. Санжар Саид мулоҳазаси ва Беҳзод Қобулов мақоласи билан танишиб чиқдим. Комментларни ўқиб чиқишга вақтим бўлмади. Санжар Саиднинг мулоҳазасини 100 фоиз холис деб бўлмайди. Журналистикада туйғулар, кайфият ва тахминлар эмас, аниқ фактларга таянилган мулоҳазалар қадрланади. Санжар таҳлил қилиб, яхши материал ёза оларди. Шошилинч ёзган мулоҳазасида журналистиканинг олтин қоидасидан бироз четлашган. Энди мулоҳазадаги баъзи жиҳатга Давоми …

Сўқоқ сўқмоқлари бўйлаб

Сўқоқ қишлоғига бориш фикри йўл-йўлакай туғилди. Одатда Тошкентдан ташқаридаги тоғ сайрига Хўжакент, Чимён, Билдирсой томонларга чиқардик. Роҳатдаги Тошкент постидан ўтиб, Паркент йўли кўчаси бўйлаб Янгибозорга бурилиб, Паркент орқали Сўқоқ қишлоғига йўналдик. Икки атроф кўм-кўк. Баҳорнинг ҳақиқий ифори димоғингизга урилади. Сўқоқ қишлоғи Тошкент вилоятининг Паркент туманида, Чотқол тоғ тизмаси этагида, денгиз сатҳидан тахминан 1000 метр баландликда жойлашган. “Сўқоқ” топонимининг келиб чиқиши Давоми …

Вақтида келган кутилмаган меҳмон

Аёлим ҳикоя қилади: “Ҳали сизга турмушга чиқмаган пайтим эди. Бир куни опам чақалоғи билан меҳмонга келди. Жияним қийинчилик билан туғилган, жуда йиғлоқи эди. Бир йиғласа тўхтатиб бўлмасди. Ўша кечаси ҳам шундай бўлди. Чақалоқ йиғидан тинмас, ҳеч кимга, ҳатто онасига ҳам унамас эди. Уни галма-галдан кўтарар, билганимизча Худога дуолар қилардик. Боланинг жисмоний дарди йўқлиги учун қайси докторга олиб боришни ҳам билмадик. Давоми …

Истанбулнинг қайноқ юраги

Туркия – синоатларга бой мамлакат. Асрлар мобайнида Шарқу Ғарб ўртасида олтин кўприк бўлиб келган бу ўлкани тўла кашф этмоқ учун кўп бора сафар қилмоқ лозим. Мен ҳам Туркияга галдаги саёҳатим асносида ўзим учун талай кашфиётлар қилдим. Дарвоқе, “Истанбулнинг юраги” саналмиш даргоҳни-да зиёрат этдим. Мамлакат аэропортдан бошланади Учоғимиз ушланиб қолгани боис Истанбулга мўлжалдан кечроқ етиб бордик. Отатурк аэропортидан Анқарага учишим керак. Давоми …

Раҳматуллоҳ қори Файзуллаев: “Марғинонийлар силсиласи давом этмоқда”

Раҳматуллоҳ қори Файзуллаев 1973 йил 1 мартда Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида туғилган. Марғилондаги “Саййид Аҳмад хўжа эшон” ўрта махсус билим юртида (1992-1996) ва Андижон вилоятидаги “Саййид Муҳиддин махдум” ўрта махсус ислом билим юртида таълим олган (2002-2006). Тошкент Ислом Университетида (2000, 2002), Имом ал-Бухорий халқаро марказида (2009, 2016) малака оширган. “Йил имоми – 2014” кўрик танловининг вилоят босқичида биринчи, Республика босқичида Давоми …

Ўз ҳуқуқингизни биласизми?

“Ички ишлар органлари тўғрисида”ги Қонун матбуотда эълон қилинди. Бу муҳим Қонун 6 ойдан сўнг кучга киради. Кундалик ҳаётимизда керак бўладиган ҳолатлар бўйича Қонунда келтирилган баъзи моддалар билан танишиб олинг: 8-моддадан. “Қийноқларга солиш, зўравонлик қилиш, бошқа шафқатсиз ёки инсон қадр-қимматини камситадиган тарзда муомалада бўлиш ички ишлар органи ходимига тақиқланади”. “Ички ишлар органи ходими фуқарога мурожаат этганида: ўз лавозимини, унвонини, фамилиясини, исмини, Давоми …