Корейсларга раҳмат!
Маҳалладаги ёш болалар суҳбатидан: – Қайси биринг Жумонгсан? – Ман Жумонг. – Йўқ, ман Жумонг. – Ман Жангобоман. – Ман Қўмондонман. – Қайси биринг Амир Темурсан? – Ким у?
Posted on1 Comment
Маҳалладаги ёш болалар суҳбатидан: – Қайси биринг Жумонгсан? – Ман Жумонг. – Йўқ, ман Жумонг. – Ман Жангобоман. – Ман Қўмондонман. – Қайси биринг Амир Темурсан? – Ким у?
Posted onLeave a comment
• Аёл соя кабидир. Ўзини таъқиб этгандан қочади, ундан кетганнинг орқасидан чопади. • Дард ортидан бахт келади. • Илон ва чаён бир уяда ётмайди. • Инсонни гўзаллиги учунгина севиш нодонликдир. • Туз олинган жойга тупроқ сочмайдилар. • Икки леопард бир ўрмонда ов қилмайди. • Яхши балиқ бор жойда бақа ҳам бўлади. • Леопард ухлаётган бўлса-да, думининг учи ухламайди. • Икки Давоми …
Posted onLeave a comment
• Юрак тўлиб қолганида тил жим қолади. • Севги харобада ҳам, саройда ҳам бирдек яшайди. • Бир йил олдин кулиб юрган кўп қизлар ҳозир йиғламоқдалар. • Ҳеч қачон «ҳеч қачон» дема. • Дунёда дардлар кўп, энг ёмони ёмон хотиндир. • Қизни кутаётган йигит қаҳратонда ҳам музламайди. • Қачондир қайноқ бўлган нарса бир кун совуққа айланади. • Қиз боладаги «йўқ» кўпинча Давоми …
Posted onLeave a comment
Замонавий ўзбек ёзувчиларидан бири www.ziyouz.comга “эҳтимолки, ўзбек адабиёти учун мустақиллик йилларида қилинган энг йирик савоб иш”, деб таъриф берган эди. “Зиё истаган қалблар учун“ деган ўзига хос шиор билан www.ziyouz.com 2004 йилда иш бошлаган. Айни интернет лойиҳа муаллифи Давронбек Тожиалиев 1984 йилда Марғилон шаҳрида туғилган. 2005 йили Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг халқаро журналистика факультетини, 2007 йили Ўзбекистон Миллий университетининг Давоми …
Posted onLeave a comment
• Ҳуснни ўзгартириш мумкин, хулқни эса гўр тўғрилайди. • Ўз юртингдаги тош ёмғири ўзга юртдаги олтин ёмғиридлан афзал. • Пичоқ ҳам, болта ҳам инсон тилидан кўра ўткир эмас. • Ёлғон ҳалокатга олиб боради. • Бир марта ёлғон гапирсанг, қайтиб сенга ишонмайдилар. • Олмос ахлатлар орасида ҳам ярқирайди. • Оловсиз тутун йўқ. • Катта дарахт қуёшдан ҳам, селдан ҳам сақлайди. • Давоми …
Posted onLeave a comment
ҲОЗИРЖАВОБ БОЛАКАЙ Домла Ҳиндистоний ҳикоя қиладилар: “Қабристоннинг ёнида бойнинг боласи билан камбағалнинг боласи тупроқ ўйнаб ўтиришган экан. Иккаласининг ҳам отаси ўлиб, шу ерга дафн этилган экан. Бойнинг боласи дебди: – Отангнинг қабрини қара, 1-2 та тошдан бошқа нарсаси йўқ. Менинг отамни қабрини қарагин. Устига мармарлар қўйилган. Камбағалнинг боласи жавоб берибди: – Сенинг отанг бу мустаҳкам жойлардан тургунча, менинг отам жаннатга Давоми …
Posted on1 Comment
Onasi AbdulAziz bilan qaynonamnikiga borgan edi. Opasining bolalari ham kelishibdi. Ikki yashar Oyazimxon onasiga (Abdulazizga ishora qilib): – Aya jijini uyga opketamiz-a? (jiji – chaqaloq) – desa, uning 4 yoshli akasi: – Yo’q opketmiymiz! – A nega? – Qara burni oqarkan * * * Singlim yo’lda bir qizaloq bilan gaplashib ketibdi: – Ismiz nima? – Maptuna. – Ukez ham bormi? Давоми …
Posted onLeave a comment
ТУПРОҚ ҲИДИ Болалигимда дадам совға қилган, ўзим энг севиб мутолаа қиладиган «Ўзбек халқ мақоллари» номли китобим бўларди. Ундаги биринчи мақол: «Булбул чаманни севар, Одам – Ватанни», эди. Болалик тасаввурларим ҳам болаларча эди. Катталар «давлат пул бермаяпти», «давлатда пул қолмабди» дейишса, Давлат деган киши аввал бой бўлган-у, кейин камбағаллашибди-да, деб ўйлардим. Худди шу каби Ватан қандайин гўзал масканки, уни ҳамма одамлар Давоми …
Posted on3 Comments
АСИР СИЧҚОНЧА ВА БАНДАНИНГ РИЗҚИ Домла Ҳиндистоний ҳикоя қиладилар: “Хаттотлик билан шуғулланиб турардим. Устозимга “Саҳиҳи Бухорий”ни кўчириб турсам, хонадондагилар бугун ейишга ҳам ҳеч нарса қолмаганини айтишди. Менинг ҳам қўлимда ҳеч нима йўқ. Бугун энди сабр қиласизлар, эртага Аллоҳ бир йўлга бошлар, деб маъюсланиб, ёза бошладим. Бир маҳал ковакдан кичкина сичқон чиқиб, китобимнинг устида уёқдан буёққа ўтаверди. Менинг кўнглимни ҳадеб паришон Давоми …
Posted on2 Comments
Shu yaqin kunlardagi ko’ngilni larzaga solgan voqea: Ayol eridan ko’p nolimish bo’ldi: – Nega doim kam pul jo’natasiz? Hamma 1000$ dollar jo’natganda siz atigi 300$ jo’natasiz. U yerdan uylanvoldizmi-a? Er Rossiyada ishlamish bo’ldi. Topganini jo’natmish halol er bo’ldi. Ayol kuchlik chiqdi. Ko’nmadi, unamadi. – Menam Rossiyaga boraman, kundoshimni kunpayakun qilaman… Ayol Rossiyaga bordi. Erining ishlamish joyini topdi… Er hojatxona tozalamish Давоми …