Баракотли Рамазон

Аллоҳга ҳамд бўлсин, бу йилги Рамазон ойи юртимизга жуда баракали келди: – 3 та катта жомеъ масжиди очилди (Тошкентда “Сузук ота” ва “Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф”, Термизда “Термизий”). – Яқин Шарқдаги уруш нуқталарида 156 нафар ватандошларимиз олиб келинди. – Диний айблар билан қамалган бир қанча юртдошларимиз озод этилди. – Юртимиздаги барча масжидларда таровеҳ хатми Қуръон билан адо этилди. Андижондаги Давоми …

Май ойида ўқиган китобларим

16.05.2019 Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. Тасаввуф ҳақида тасаввур (Тошкент, “Шарқ” нашриёти, 2011) Сунний тасаввуф ҳақида ўзбек тилида муфассал маълумот берилган илк китоб. Асар чоп этилган йиллари (илк нашри 2004 йил) халқимиз орасида тасаввуф борасида турли гап-сўзлар кўпайган, уларнинг қай бири тўғри, қай бири нотўғри эканини ажратиб олиш мушкул эди. “Пирга қўл берган кишининг аввалги гуноҳлари кечирилар экан, қазо намозларини Давоми …

Колима — даҳшат остонаси

Ютубда 5 миллиондан ортиқ обуначига эга россиялик блогер Юрий Дуднинг “Колыма – родина нашего страха” деб номланган 2 соатлик ҳужжатли фильми рус медиасида шов-шувларга сабаб бўлди. Унда Сталин қатағонларининг аянчли оқибатлари ҳақида фикр билдирилган. 2018 йил октябрда Бутунроссия жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази ўтказган тадқиқот натижаларига кўра, 18 ёшдан 24 ёшгача бўлганларнинг қарийб ярми Сталин қатағонлари ҳақида ҳеч қачон эшитмаган экан. Давоми …

«Тилимизни қайтариб беринг!»

Ўтган йили Туркиянинг Кастамону шаҳрида ўтказилган «9-Турк дунёси адабий нашрлари конгресси»да иштирок этдим. Конгрессда қатнашган Татаристон вакили, ёзувчи ва «Мәдәни җомга» газетаси муҳаррири Вахит Имамовнинг чиқиши барча қатори мени ҳам саросимага солди. У она тилини ҳимоя қила олмай, бор-будини бой бераётган ўз Ватани ҳақида куйиниб, шундай деди: «Россияда туркий тиллар тақдири аянчли бўлиб қолмоқда». Баъзи туркий тиллар йўқолиш арафасига келиб Давоми …

Апрель ойида ўқиган китобларим

15.04.2019 Иван Тургенев. Муму (Тошкент, “Ёш гвардия”, 1985) Насл-насаби туркий қавмдан бўлган Иван Тургенев нафақат Россия, жаҳон миқёсида ҳам эътибору эътироф қозонган. Адибнинг ушбу тўпламига “Муму” (Йўлдош Шамшаров таржимаси) ва “Бежин ўтлоғи” (Мадамин Иброҳимов таржимаси) ҳикоялари киритилган. “Муму”ни ёшлигимдан севиб мутолаа қиламан. Ҳар гал қайта ўқиганимда ўзгача завқ туяман. Соқов хизматкор Герасимнинг самимияти, Муму лақабли кучукка меҳри, бойвучча ва оқсочлар Давоми …

100 грамм хурмо

Бир киши ҳикоя қилади: Рамазон яқин. Хурмо яхши кетади. Савдони бошладим. Бирон муҳтожрож одам келиб қолса, ҳадя қиламан деб, 400 граммлик идишларга упаковка ҳам қилиб қўйдим. Савдо ёмон эмас. Юпунроқ кийинган бир опа келиб, хурмонинг нархини сўради. – 30000 сўм. – 25000 бўлмайдими? – Тўғри келмайди-да. – Ҳмм, майли – дея опа кета бошлади. – Тўхтанг, қанча оласиз ўзи? – Давоми …

Туркияни йиғлатган Ҳожи Йўлдош Марғилоний ким эди?

2018 йил 30 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенати аъзолари олдида чиқиш қилган Туркия Жумҳурияти президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон мамлакатларимиз орасидаги тарихан шаклланган бирдамлик муносабатлари ҳақида эсларкан, шундай деганди: “Туркия тарихида муҳим роль ўйнаган Озодлик урушида ўзбеклар бизни доим қўллаб-қувватлаб турдилар. Ҳаж вазифасини адо этгандан кейин ўз юртига қайтаркан, Чукуровада “Қуввайи миллия”га қўшилган туркистонлик кўнгиллилар, Ҳожи Давоми …

15 йил!

Бундан ропа-роса 15 йил аввал, 2004 йил 9 апрель куни дўстим Otabek Nuritdinov хонадонида Ziyouz.com портали илк бор дунё юзини кўрди. Ўшанда сайтда 20 та мақола мавжуд эди. Сайт html да ёзилган, ўша пайтдаги интернет тезлиги (31 кбит/с) билан уни жойлашга 1 соатча кетганди. Илк бор ziyouz портали ziyo-uz.land.ru манзили остида фаолият олиб борган. Ярим йил ичида сайтдаги мақолалар сони 300 тага Давоми …

Март ойида ўқиган китобларим

05.03.2019 Ўн биринчи довон. Очерк ва публицистика (Тошкент, Адабиёт ва санъат нашриёти, 1985) Оддий ўқувчи учун зерикарли туюлиши мумкин, аммо журналистика тарихи билан қизиқувчилар учун яхши манба. Китобда 11-беш йилликда (СССРда ҳар беш йилликнинг дастурию режаси тузилгани маълум, ҳозирги ривожланиш стратегияси каби) амалга оширилган ислоҳотлар ҳақида ёзилган энг сара мақолалар жамланган. Аксар мақолалар асосан қишлоқ хўжалиги ва қисман саноат ва Давоми …

Нафас олсам майлими?

Бир валломат таксист билан суҳбатдан: — Ана кеча BBCдан кўрсатди. Монголиянинг пойтахтида аҳолининг ярми яшаяпти экан. Пойтахтининг ҳавоси жуда зарарли бўлиб кетибди. Турли касалликлар келиб чиқяпти экан. Ҳукуматнинг аҳолини Тошкентга келишини чеклаши нормал. Нима қилади бу ерда? Бориб ўзининг вилоятини гуллатсин! — Чеклаш билан ҳеч нарсага эриша олмайди. Чеклашдан аввал шароит яратиш керак. Агар вилоятда Тошкентдаги каби шароит бўлганида, пойтахтдаги Давоми …