Палтау шаршараси, Обираҳмат ғори

Бу сафарги саёҳатим тарихий ва табиий манзиллар томон бўлди. Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида, Чотқол тоғлари водийсида бир-биридан гўзал кўллар, шаршаралар, дарё водийлари мавжуд. Палтов (Палтау) шаршараси ҳам табиий гўзаллиги билан ўзига тортади. Шаршара йўлида эса қадимий Обираҳмат ғори мавжуд бўлиб, бу ерда Ўзбекистондаги энг қадимий инсон суяклари топилган. Палтовсой дарасига Чорвоқ сув омборининг жанубий қирғоғи бўйлаб, Бурчмулло қишлоғигача бориб, кўприкдан Давоми …

“Маърифат”нинг юраги

Мен “Маърифат” газетасида 2001-2005 йиллари ишлаганман. “Маърифат” — илк ишхонам, журналистикадаги илк устозим, танти ва ҳалим инсонлар йиғилган катта даргоҳ. 2001 йили Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг халқаро журналистика факультетига ҳужжат топширганимда абитуриентлар орасида ижодий имтиҳонда “Маърифат” газетасининг бош муҳаррири Ҳалим Саидов ҳам иштирок этаркан деган гап тарқалди. Ичимга бир қўрқув тушди. “Ишқилиб бу муҳаррир мендан имтиҳон олмасин-да. Катта бир Давоми …

Велосипед орзуси

Болалигида ўз велосипеди бўлишини орзу қилмаган ўғил бола бўлмаса керак. Айниқса, уч ғилдиракдан икки ғилдиракка ўтиш жараёнлари анча ҳаяжонли ва унутилмас бўлади. Икки ғилдиракли велосипедда учишни қўшнимизнинг велосипедида ўрганганман. Бир неча марта йиқилиб, тирсак, тиззаларим шилингани ҳамон эсимда. 90-йилларнинг иқтисодий инқирози барча оилаларга таъсир қилган. Вазиятни кўриб, дадамга “велосипед олиб беринг” деёлмасдим. Ҳар-ҳар замонда қўшнилар ва танишларнинг велосипедини ҳайдаб турардим. Давоми …

Зулмат ичра нур қидириб: Амир Темур ғорига саёҳат

Эсланг, ўшанда улар ғорга паноҳ истаб боришиб: «Парвардигоро, бизларга ўз ҳузурингдан раҳмат — марҳамат ато этгин ва бизларнинг ишимизни Ўзинг ўнглагин», дедилар. (Каҳф сураси, 10-оят) Аллоҳ таоло Қуръони каримда ғорлар ҳақида хабар бераркан, уни инсонлар учун паноҳ, бошпана, мўъжиза дея таърифлайди. Каломи шарифнинг бир сураси ғор соҳибларидан ҳикоя қилади. Ҳадисларда ҳам ғорда қолганлар, паноҳ топганлар ҳақида қиссалар бор. Пайғамбар соллаллоҳу Давоми …

Таҳлика ва ишонч орасида: Катта Чимён чўққиси

Денгиз сатҳидан 3309 метр баландлик. 20 сантиметрлик йўлак билан 70 даражали тик қоялардан ёнлаб ўтиш. Икки тарафи тик жар бўлган қоялар устидан юриш. Ёз, баҳор ва қиш. Фантастик пейзажлар. Тош ва шағалли сўқмоқлардан сирпаниб пастга тушиш. Катта Чимён чўққисига кўтарилиш шулар билан эсда қолди. Катта Чимён чўққиси — Ғарбий Тяншаннинг Чотқол тизмасида, Катта Чимён тоғида жойлашган. Тошкент шаҳридан 80 км Давоми …

Эверестга чиққан биринчи ўзбекистонлик ким?

Ўзнетда бугуннинг энг яхши хабари, шубҳасиз, Эверестни забт этган ўзбекистонлик алпинист Сергей Денисенконинг «Ўзбекистон ифтихори» фахрий унвони билан тақдирлангани ва президент совғаси — “Trailblazer”га эга бўлгани бўлди. Юртдошимизни табриклайман! Аксарият хабар сайтлари Сергей Денисенко Эверестни забт этган биринчи ўзбекистонлик алпинист дея эълон қилишди (масалан, бугунги ЎзАдаги сарлавҳа: “Эверестни забт этган биринчи ўзбекистонлик альпинист”). Денисенко эса Непал томонидан биринчи марта Эверест Давоми …

Қайтармисан, Оролим?!

У катталиги жиҳатидан дунёда тўртинчи, Евросиёда иккинчи ўринда турар, майдони 68 минг км2, узунлиги 428 км, ҳавзасининг майдони 690 минг км2, сувининг ҳажми 1000 км3, 300 дан ортиқ оролга эга бўлган улкан денгиз эди. Бугун у деярли харитадан ўчди, ўрни қум мозорга айланди… Оролга саёҳат Тошкент вокзалидан бошланди. Ташқарида 40 даража иссиқ. Плацкарт вагон ичи эса 50 даража бор эди. Давоми …

Зомин — Ўзбекистон Швейцарияси

Бундан 5 кун аввал Бахмал тоғларида юрарканман, ният қилгандим. Зомин томонларга ҳам бир ўтсам, шу ерларни яхши биладиган танишларнинг вақти бўлсаю, бирга айлансак, дея эзгу хаёл қилгандим. Аллоҳ “Ол, қулим!” деб мени ўша тоғларнинг ипидан игнасигача биладиган, Зомин миллий табиат боғи эгаларига топшириб қўйган экан. Буни кейин билдим. Ўзига чексиз шукр! Бахмалдан Тошкентга қайтиб, сафар тассуротларини ёзиб ўтирганимда Ўзбекистон Республикаси Давоми …

Бахмал манзаралари: Новқа ва Мўғол бўйлаб

Бахмал туманидаги Новқа қишлоғида учинчи бор меҳмон бўлишим. Илк бор 2006 йили новқалик дўстим Азизбекнинг таклифи билан бу гўзал масканга келган ва унинг табиатидан баҳри дилим очилганди. Ўшанда қишлоқдан тоғ лоласини излаб юқорига кўтарилган, тоғнинг пастки қисмларида зиёратчилар лолани териб кетгани сабаб, аранг Томчиқоқ чўққисидан тоғ лоласини топгандик. Чўққининг устида турарканман, ният қилгандим: иншааллоҳ, бу ерларга онамни олиб келаман. Онам Давоми …

Шаҳидларимиздан Аллоҳ рози бўлсин!

XIX асрнинг иккинчи ярмидан бошланган рус босқинида, ХХ аср биринчи ярмидаги қатлиомларда шаҳид кетган 1 000 000 ватандошларимиз, 1937-1953 йилларда қатағонга учраган 100 000, шундан отиб ташланган 13 000, Иккинчи жаҳон урушида қурбон бўлган 500 000, 1980 йиллардаги “Пахта иши”да жувонмарг кетган 10 000 лаб, Мустақиллик даврида Ватан ва Ҳақ учун жонини берган минглаб юртдошларимиз… Барчаларини эслаймиз ва қадрлаймиз! Ватан, Давоми …