Author: Davronbek

Эски чориқ — ҳамон оғриқ

Қишнинг қаҳратон кунларида иссиқ уйдан чиқиб, қиздирилган машинада ишга бориб, иссиққина кабинетда ўтириш; илиққина супермаркетдан харажат қилиб, бутиклардан кийиниш… — ҳаёт шу билан қизиқ эмас. Газу электрдан холи совуқ уйга қўлбола печка ўрнатиб, қорда қолиб кетган ўтинни ёқа олмай тутатиш, исиниш учун қўлни қўлга ишқалаш; музли йўл оралаб велосипедда юриш; қаҳратонда 20-30 дақиқа автобус ёки маршрутка, Дамас кутсанг-у, бўш жой Давоми …

Facebook тармоғидаги Maslahat.uz гуруҳи аъзолари билан интервью

Суҳбатдошимиз: Давронбек Тожиалиев 1984 йил, 15 февраль куни Марғилон шаҳрида туғилган. 1990-93 йилларда Марғилон шаҳридаги Алишер Навоий номидаги 3-ўрта мактабда, 1993-2000 йиллари “Истиқбол” гимназиясида таълим олган. Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг халқаро журналистика факултетида (2001-2005) ва Ўзбекистон Миллий университетининг журналистика факултети магистратурасида (2005-2007) таълим олган. АҚШ, Германия, Туркия, Польша, Қозоғистон давлатларида малака оширган. Илк иш фаолиятини: – 2001 йил сентябрь Давоми …

CNN Turk каналида узатилган “Истанбулдаги ўзбек аёллари мардикор бозори” лавҳасини кўриб…

Аввало миллатдош аёлларимиз ўз юрти ва яқинларидан йироқда ҳалол ва яхши ишларга боряптилар деб гумон қиламан. Ҳар не бўлганда ҳам миллатдош аёлларнинг ўзга юртда (ўз юртимизда ҳам) мардикорликка чиқиши миллат эркаклари учун иснод… Ўз аёлига эга чиқолмаган (миллат) эркак бир кун бошқаларга қул бўлишга маҳкумдир. Илк бор аёллар мардикор бозори ҳақида 2000 йиллар бошида Тошкентда ўқиб юрганимда эшитгандим. Жуда хунук Давоми …

Оқ денгиздан Мармарагача

Анталия – Туркиянинг энг йирик туризм марказларидан бири. Аҳоли сонига кўра, Туркиянинг энг йирик 5-шаҳри (2,3 миллион киши). Анталияда 2015 йили дунёнинг энг ривожланган 20 давлати қатнашган G-20 саммити ва 2016 йили “Келажак авлод учун яшил дунё” шиори остида Expo 2016 бутунжаҳон кўргазмаси бўлиб ўтган. Истанбул-Анталия учоғида орқа тарафда ойна олдидан жой олдим. Мармар денгизи, Босфор бўғози, Онадўли кенгликлари, Оқ Давоми …

Ёшлар нима ўқияпти? Энг сара жавоблар

«Ёшлар нима ўқияпти?» мавзусидаги сўровномада 536 нафар ўзбек китобхон ёшлари иштирок этди, 614 номдаги 1151 та китоб қайд этилди. Қуйида сўровномага йўлланган энг сара жавоблар ва изоҳлар билан танишинг: Даврон Ҳотам (Насибхонов), «Интимоқ» телерадиокомпаниясида журналист (Қирғизистон): — Электрон нашрлардан турли ҳикояларни ўқиб боряпман. Шу билан бирга Ильф ва Петровнинг «Олтин бузоқ» асарини қайта ўқияпман. Сўнгги ўқиган китобим: Абдуқаюм Йўлдошевнинг «Пуанкаре» Давоми …

Ёшлар нима ўқияпти?

Ziyouz.com портали томонидан интернет тармоғида бир ҳафта давомида ўтказилган “Ёшлар нима ўқияпти?” мавзусидаги сўровномада китобхон ёшларнинг қандай китоблар мутолаа қилаётгани ўрганилди. Интернетнинг ўзбек сегментидаги машҳур сайтлар (kun.uz, sof.uz, azon.uz, ziyouz.uz), Facebook ва Telegram тармоғида эълон қилинган онлайн сўровномада 536 нафар ўзбек китобхон ёшлари иштирок этди, 614 номдаги 1151 та китоб қайд этилди. Сўровномада нафақат Ўзбекистондаги ёшлар, балки Афғонистон, Туркия, Қозоғистон, Давоми …

“Бошинг оғрияптими, болам?”

Дўстим, агар сиз ҳар куни: “Болам, яхши ухлаб турдингми?”, “Қорнинг очмадими?”, “Чарчаб қолмадингми?”, “Ишларинг яхшими?” деган сўзларни эшитиб турган бўлсангиз, нақадар бахтлисиз! Кундалик дафтаримдан: 17.06.2007. “Ота-онанинг фарзандга меҳри ҳеч қачон сўнмайди. Катта бўлиб, оила қуриш ёшига етсак-да, биз улар учун ҳамон “қўзичоқ”, “тойчоқ”лармиз. Бир куни ҳовлидаги сўрида эртароқ ухлаб қолибман. Кечроқ уйқум қочди. Дадам ҳалиям уйғоқлар. Онамга гапиряптилар: “Қўзичоқ роса Давоми …

Яссавий юрган йўлларда

Анчадан бери Жанубий Қозоғистонни, Туркистон ва Сайрамни кўриш, зиёрат этиш ниятим бор эди. Аллоҳ насиб этиб, бехос йўлим очилди. Ўзбек-қозоқ чегараси ҳақида жуда ваҳима қилишарди: ҳар бир буюмингни текширишади, навбат катта, 2 соатда чиқасан ва ҳ. Аллоҳга таваккул қилиб, йўлга чиқдим. Алҳамдулиллаҳ, чегаралар ҳам анча осон бўлиб қолибди. 1 соатга мўлжаллагандим, икки давлат чегарасидан 20 минутга қолмай ўтдим. Паспортдан бошқа Давоми …

Истанбул оҳанрабоси

Истанбулга учинчи марта келишим. Бу шаҳарни яхши кўраман. Ҳар доим оҳанрабоси тортади. Бу сафар Осиё тарафини ҳам зиёрат этдим. Истанбулнинг Онадўлу тарафида Оврўпа қисми каби тарихий масканлар кўп эмас. Асосан иш ва яшаш учун мўлжалланган бинолар жойлашган. Истанбул ҳар йил энига ўсиб бормоқда. Тобора атрофдаги тепаликлар эгалланиб, иншоотлар билан тўлмоқда. Ўтган йили Босфор бўғозини сайр этарканман, Осиё тарафидаги тепаликларнинг энг Давоми …

Осмонўпар Остона

Бу сафар Қозоғистонга 4-марта келишим. Аввал уч марта Алмати шаҳрида бўлгандим. Бу сафар ҳам Остонага Алмати орқали учдим. Air Astana авиакомпанияси янги бўлса ҳам (2002) хизматни яхши йўлга қўйибди. Алмати  аэропортида чекувчилар учун махсус зал очишибди. Лекин… Залга шу қадар оро беришибдики, ёзувини кўрмасангиз бир кириб чиққингиз келади: оппоқ нафис мебеллар, юмшоқ ўриндиқлар, модерн услубидаги дизайн, чекувчилар худди ресторанда ўтиргандек Давоми …