Author: Davronbek

Навоийни англаш йўлида. «Ислом нури», 15.06.2013

Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Анвар қори Турсунов билан суҳбат — Қори ака, Алишер Навоий ҳазратларини буюк шоир ва давлат арбоби сифатида яхши таниймиз. Лекин у зотнинг диний олим, тасаввуф аҳлидан эканликлари ҳақида умумий маълумотларни биламиз холос. Ҳадис, фиқҳ, ақида ва тасаввуфда устозлари ким бўлган? —Менга ҳурмат кўрсатиб, буюк зот ҳақларида ўз фикрларимни билдиришга имкон берганингиз учун ташаккур. Ҳазрат Навоий ижоди Давоми …

www.ziyouz.com: Зиё истаган қалблар учун. “Ҳуррият”, 5.06.2013

Китоб инсоният томонидан қилинган кашфиётлар ичида энг аълоси сифатида асрлар давомида жамият тараққиётига беминнат хизмат қилиб келаётир. Аммо кейинги пайтларда “асрлар синовидан ўтган” дўстимизнинг ўрнини техника ривожи “мева”лари эгаллаши ҳақидаги башоратлар қулоққа чалинмокда. Бунга ахборот технологиялари, жумладан, интернетнинг “бурун суқмаган” соҳаси қолмаётгани сабаб бўлаётир. Ҳозир жаҳондаги кўпгина босма оммавий ахборот воситаларининг адади камайиб, уларнинг онлайн версиялари кўпроқ ўқилаётгани бундай тахминларни Давоми …

Жаҳон Интернет тармоғида миллий-адабий меросни тарғиб қилишнинг долзарб вазифалари

23 май куни Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги ташкил этган Республика «Китоб байрами» муносабати билан «Китоб — миллатнинг бебаҳо маданий ва маънавий мероси» мавзуидаги илмий-амалий конференцияда «Жаҳон Интернет тармоғида миллий-адабий меросни тарғиб қилишнинг долзарб вазифалари» мавзусида тақдимот қилдим. Хоҳловчиларга уни илова қилмоқчиман: http://ziyouz.com/files/presentation_d.tojialiyev.pot ЖАҲОН ИНТЕРНЕТ ТАРМОҒИДА МИЛЛИЙ-АДАБИЙ МЕРОСНИ ТАРҒИБ ҚИЛИШНИНГ ДОЛЗАРБ ВАЗИФАЛАРИ Давронбек Тожиалиев, www.ziyouz.com ва www.ziyouz.uz маърифий порталлари бош Давоми …

Уяли алоқа одоблари

Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Анвар қори Турсунов билан суҳбат Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. — Ислом – тараққиёт дини. Уламоларимиз ҳаётда пайдо бўладиган янги одатлар, ҳолатлар, шунингдек янги технологиялар орқали юзага келадиган вазиятларга ҳам Ислом фиқҳи қоидаларига асосланиб, ўз фикрларини баён қилишади. Ҳозирги пайтда кўпчилик эҳтиёж сезаётган одоблардан бири мусулмоннинг мобил алоқадан фойдаланиш маданиятидир. Бу ҳақдаги фикрларингиз. — Катта устозимиз айтгандилар. Имом Давоми …

Анвар қори Турсунов: «Ислом асосларини ўрганмай туриб Навоийни тушуниб бўлмайди»

Анвар қори Турсунов 1958 йили Тошкент шаҳрида хизматчи оиласида туғилган. Тошкент давлат университетининг филология факультетитини (1981), Имом Бухорий номли Тошкент Ислом институтини (2001) тамомлаган. 1995 йилдан бери имом-хатиблик вазифасида фаолият юритмоқда. 1999 йилдан бери Тошкент шаҳар бош имом-хатиби. 1999 йилдан «Ҳидоят сари» кўрсатувининг бошловчиси. 1989-1992 йилларда Қуръони каримнинг биринчи таржимасига (Шайх Алоуддин Мансур таржимаси)  муҳаррирлик қилган. Найсабурийнинг «Асбобун нузул» китобини Давоми …

Халққа хизмат қилиш — олий бахт. «Ҳуррият», 8.05.2013

Давронбек ТОЖИАЛИЕВ, “Ziyouz.com,  ziyouz.uz” веб-сайтлари бош муҳаррири: Ҳозирги глобаллашув жараёнида Интернет энг тез ривожланаётган оммавий ахборот воситаларидан биридир. Ахборот технологияларнинг жадаллик билан тараққий этиши Интернетнинг ахборот майдонидаги таъсирини оширди. У журналистиканинг алоҳида тармоғи бўлибгина қолмай бошқа оммавий ахборот воситаларини ҳам ўзида жамлагани билан ажралиб туради. Бу хусусият эса аудиториянинг ахборотга бўлган эҳтиёжни доимий таъминлаб туради. Оммавий ахборот воситаларининг муҳим вазифаларидан Давоми …

Маҳмуд Ҳасаний: «Қомусий олимларимизнинг кўп асарлари ҳали ўрганилмаган»

Шарқшунос олим, шоир ва таржимон Маҳмуд Ҳасаний 1943 йили Андижон вилоятининг Марҳамат туманида туғилган. Отаси Мирараб мадрасасини битирган олим, шоир ва фақиҳ зот бўлиб, элликка яқин китоб тасниф этган. Онаси ҳам ўз даврининг зиёли аёлларидан бўлиб, ёшлигидан ота-онаси ўқиган китоблар, отасининг илм аҳллари билан суҳбатлари асносида шарқ қўлёзмаларига қизиқиши ортган. Ўрта мактабни аъло баҳоларга битиргандан сўнг Тошкент давлат университетининг Шарқ Давоми …

Vatandosh: Давронбек Тожиалиев “Олтин қалам” совриндори

3 май — Жаҳон матбуоти эркинлиги кунида бўлиб ўтган “Олтин қалам” VIII Миллий мукофоти учун халқаро танлов ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш маросимида www.ziyouz.com, www.ziyouz.uz  веб-сайтлари бош муҳаррири Давронбек Тожиалиевга ушбу мукофот топширилди. Халқимизнинг кўп асрлик  маънавий қадриятлари, маданиятини кенг тарғиб қилиш, миллий манфаатларимизни ҳимоялаш,  ёшларни турли ахборот хуружлари, жумладан, “оммавий маданият”нинг   салбий таъсиридан асрашга қаратилган журналистик фаолияти учун Интернет-журналистика йўналишида Давоми …

«Кўкалдош» — қадим илм бешиги

Юртимизда дунёвий билимлар билан бир қаторда Ислом асослари, Қуръони карим, ҳадиси шариф, тафсир, фиқҳ, ақоид каби ухровий илмларни ўргатишга мўлжалланган диний билим юртлари ҳам талайгина. Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимида битта олий (Тошкент Ислом институти), 9 та ўрта махсус таълим муассасалари (Тошкентда «Кўкалдош», Бухорода «Мирараб», Андижонда «Саййид Муҳйиддин Махдум», Наманганда «Мулла Қирғиз», Китобда «Хожа Бухорий», Урганчда «Фахриддин ар-Розий», Нукусда «Муҳаммад ал-Беруний», Давоми …

Тошкент Ислом институти: кеча ва бугун

Ўзбекистон Мусулмонлари идораси тасарруфидаги Имом ал-Бухорий номидаги Тошкент Ислом институти Ўзбекистондаги ягона олий диний ўқув юрти бўлиб, унда динлар тарихи ва назариясини чуқур эгаллаган, Ислом дини асосларини дунёвий фанлар билан уйғун ҳолда пухта ўзлаштирган, араб тилида сўзлаша оладиган, Қуръони каримни тўлиқ ҳифз этган мутахассислар тайёрланади. Айни пайтда институтда 176 нафар талаба таълим олмоқда. Уларнинг 34 нафари аёл-қизлардир. Собиқ Иттифоқда ягона Давоми …