Иккинчи уринишда Қорақуш чўққиси забт этилди

29.08.2024. Саёҳатчилар гуруҳидаги танишлардан фавқулодда таклиф тушди. Бу йил ҳисобидан ҳали ҳеч ким бормаган манзил: Қорақуш чўққиси (3864 метр). Аввалига мос об-ҳаво ойнасини кутдик. Прогнозлар ҳар куни ёмғир, қор, чақмоқ ва булутли об ҳавони кўрсатарди. Шанба куннинг биринчи ярми учун прогноз яхшиланди. Қорда юриш учун мушуктирноқларни олволдик. Шанба куни тунги соат 2 да Қамчиқ довони сари йўлга тушдик. Довоннинг Тошкент Давоми …

Хўжагул ота чўққиси

Бу чўққи ҳақида илк бор 2020 йили Ҳисордаги энг баланд номсиз чўққига чиққанимда эшитгандим. Ўшанда бизга йўл бошлаган қўриқхонанинг илмий ишлар бўйича директор ўринбосари Бахтиёр Оромов атрофдаги чўққилар ҳақида маълумот берган эди. Кечаги сафарни ниҳоялаб, Тошкентга қайтгач, Бахтиёр бобонинг вафот этганини эшитдим. Аллоҳ раҳмат қилиб, охиратини обод қилсин. 2022 йили Ҳисорнинг яна бир азим чўққиларидан Осмонталошга (3686 метр) чиқиш насиб Давоми …

Чилтонбобо чўққиси

Аслида Чилтонбобо чўққисига қиш пайти чиқиш учун борган, 9 км юриб, 2100 метр баландликка чиқиб, қор қалинлиги учун (1 метр) ортга қайтгандик. Ҳозир 2500 метрдан баланд жойларда ҳам қор эриган, осонроқ чиқиш мумкин. Қишда ярим қолган сафарни охирига етказиш учун яна Оҳангарон туманининг Янгиобод шаҳарчасига йўл олдик. Соат етти яримда пиёда сафарни бошладик. Гуруҳимизда 5 киши. 3 киши Чилтонсой шаршараларини Давоми …

Тоғда юриш бўйича шахсий рекордим

Бир кунда қарийб 60 км йўл босиб, Кичкинакўлга бориш ҳақида таклиф саёҳатчи дўстлар томонидан илгари сурилганди. Бу сафар ҳақида ҳеч кимга индамадим. Чунки йўл узоқ, оёқни эзар тоғ йўли, об ҳаво прогнози ҳам ноқулай, унинг устига бир кун ухламасдан йўл босиш керак. Етиб бориш эса савол остида эди. Тошкентдан соат тунги 0:00 да йўлга чиқдик. Бурчмулла қишлоғидаги Кўксув кўпригидан ўтмасдан Давоми …

Булутлар оралаб: қор салтанати ва баҳор тўқнашуви

Бу сафаримнинг учдан икки қисми булутлар орасида кечди. Чўққигача 4 км лик йўлни қалин қор босган. Аксига олиб кенг сўқмоқ қор билан тўсилиб, тоғ қиясига бирлашиб кетган. Булут сабаб 10 метрдан нарёғи кўринмайди. Тоғнинг кун тушган орқа тарафига айланиб ўтишга тўғри келди. Саргузаштга тўла сафар охирида чўққи забт этилди. Бироздан сўнг тоғ бошида ҳаво очилиб, атроф кўрина бошлади. Булутлар пастлаб, Давоми …

Сойлиқ шаршаралари

Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида жойлашган Оқтош қишлоғини кўпчилик тоза ҳавосию, санаторий ва дам олиш масканлари билан яхши танийди. Ҳақиқатан ҳам, ғуборли Тошкентдан Қоржонтов тизмаси этагида жойлашган ушбу қишлоққа келсангиз, ҳавонинг қанчалар тоза, нафислигини бир зумда ҳис этасиз. Қўшни Товоқсой, Озодбош дараларидан фарқли ўлароқ, бу жойларга йиллар давомида экилган дарахтлар ўз кучини кўрсатган: адирлар одамнинг ҳавасини келтирадиган даражада кўм-кўк, боғу бўстон. Давоми …

Умрга татигулик умра

Ҳарамайн сафари: ичкаридан назар Саудия Арабистонидан – сафардан қайтганимга ўн кун бўляпти-ю, ҳар куни тушимда Масжидул ҳарамни кўраман, ҳеч қачон қулфланмайдиган масжидни кезаман, Каъбани тавоф қиламан. Қизиқ, у ёқдалигимда сакинат маскани Мадинаи мунавварага кўпроқ ошуфта бўлдим деб юрган эдим, лекин тушимга фақат Маккаи мукаррама киряпти. Ҳа, бизнинг таққосу нисбатларимиз жуда нисбий. Макка ва Мадинани ажратиб бўлмас экан: бири ота, бири Давоми …

Арслонбоб. Шаршаралар ва энг катта ёнғоқзор ўрмон

Арслонбоб – Қирғизистондаги Фарғона тизмаси этагида жойлашган жуда сўлим қишлоқ. У ўзининг гўзал шаршаралари, боғлари, дунёдаги энг катта ёнғоқзор ўрмонлари билан машҳур. Авваллари орада чегара бўлмас, бемалол автобуслар қатнар, халқларимиз жуда яқин эди. Шу боис айримлар Арслонбобни ҳалиям Ўзбекистонда деб ўйларкан. Шанба куни бомдодни Марғилондаги “Хонақоҳ” масжидида ўқигач, “Ўрам” чойхонасида нонушта қилиб, Андижоннинг Маданияти сари йўлга чиқдик. Қиғизистоннинг Жалолобод вилояти Давоми …

Арашан чўққиси

Ўзбекистон табиатининг ҳали беғубор, унча тегинилмаган уникал жойлари бор. Айниқса, у ерга яхши кўрганларинг билан борган киши ўзини қайсидир бошқа манзилга тушиб қолгандек ҳис қилади. Атроф шу қадар гўзал, дўстлар суҳбати шу қадар ёқимлики, тана ҳам, руҳ ҳам бирдек дам олади. Чўққидаги манзарани кўриб эса Яратганга беихтиёр ҳамд айтасан: бунчалик гўзал яратмишларинг бор! Етказганингга шукур! Арашан кўллар ва чўққилар тизимига Давоми …

Шахтёр ва Бобойтоғ чўққилари

Умримда бунақа алдамчи чўққини кўрмагандим. Муттасил баландликларни ошиб келасан. Олдингда муаззам бир чўққи кўринади. Бўлди, шунга чиқиб борсам мақсадга етаман, дейсан. Бор кучни йиғиб чўққига кўтариласан-да, тўғрингда яна бир баландроқ чўққи кўринади. Ҳа, адашибман, асл чўққи шу экан, дейсан. Унга ҳам кўтариласан. Қаршингда яна чўққи намоён бўлади. Ниҳоят, еттинчи чўққи боласи ортидан қор қоплаган довончадан ўтганда, узоқдан яна икки чўққидан Давоми …