Ахборот уммони мўъжизалари (“Маънавий ҳаёт” журнали, 2015 йил, 1-сон)

Интернет аталмиш техника мўъжизаси инсон ҳаёти, онгу тафаккур, дунёқарашини ўзгартириб, мисли кўрилмаган бошқа ўзанга буриб юборди, тараққиёт кемаси ҳаракат маромини жадаллаштирди. Одамзот, хусусан, кейинги 20 йилда қўлга киритган ютуқлари учун интернетдан ҳар қанча миннатдор бўлса арзийди. Бугун алоқа-телекоммуникация, банк-молия тизимлари, бизнес, оммавий ахборот воситалари, юқори технологиялар (Hi-Tech), таълим соҳаларини интернетсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Техника-технология кашшофлари инсониятни ҳайратга солишни бас қиладиганга Давоми …

Оқ ва қора Америка: Орегон дилеммаси

АҚШнинг шимоли-ғарбида, Тинч океани соҳилида жойлашган Орегон штати табиати, маданияти билан бошқа штатлардан ажралиб туради. Орегоннинг ғарбий қисми тоғликлардан иборат, ички қисми водий. Соҳил қисми иқлими нам мўътадил, ички қисм қуруқ континентал. Тоғлари асосан игна баргли ўрмонлар билан қопланган. Колумбия дарёси водийсида қишлоқ хўжалиги, ёғочсозлик ва балиқчилик яхши ривожланган. Орегоннинг Тинч океани соҳилларида сув ҳарорати анча салқин. Орегон штати бизнинг Давоми …

Бурят мақоллари

Бурятлар (ўзларини баряат деб атайдилар) — Россия Федерациясидаги халқ. Бурятия Республикасининг асосий аҳолиси (286 минг киши, 2010). Бурятлар Монголиянинг шимолида (45 минг киши) ва Хитойнинг шимоли-шарқида (40 минг киши) ҳам яшайдилар. Умумий сони 620 минг киши (2010). Монголоид ирқига мансуб. Бурят тилида сўзлашади. Бурятлар орасида асосан будда — ламаизм, шунингдек христианлик (православие) тарқалган, энг қадимги диний эътиқодлар (шаманизм) ҳам сақланган. Давоми …

Оқ ва қора Америка: Флорида кенгликлари

Атлантика океани ва Мексика кўрфази орасида жойлашган Флорида штати АҚШнинг энг тез ривожланаётган ҳудудларидан биридир. Штатнинг йиллик ялпи ички маҳсулоти 776,3 миллард долларни ташкил этади (2011). Бу Австралия давлати ЯИМи билан тенгдир. Бу ерда цитрус мевалар, балиқ маҳсулотлари етиштириш ривожланган. Энг сердаромад соҳалардан бири туризмдир. Майами, Орландо, Форт-Лодердейл, Палм Бич, Сент Питерсберг каби шаҳарлар туристларнинг энг севимли масканларидан. Флориданинг Сент Давоми …

Оқ ва қора Америка: Вашингтон кундаликлари

АҚШ пойтахти Вашингтон (Колумбия округи, DC) илк президент шарафига шундай номланган. Шаҳар майдони 177 кв. км. Аҳолиси 601 мингдан зиёд (2010). Вашингтон агломерациясида (атрофидаги яқин шаҳарларда) 5,4 миллион киши истиқомат қилади. Шаҳарни Потомак дарёси Виржиния ва Мэриленд штатларидан ажратиб туради. Вашингтон — маъмурий шаҳар. Бу ерда АҚШ ҳокимиятининг уч асоси: қонун чиқарувчи (Конгресс), ижро этувчи (Оқ Уй, президент) ва олий Давоми …

Оқ ва қора Америка: Узун йўлчилик

Тошкентдан Москвага Airbus 330 учоғида етиб келдик. Шереметьева аэропортида энг ёмон жой ҳожатхоналардир. Тозалик, санитария, гигиенага эътибор жуда суст. Терминал ҳудудида чекиш ман этилган бўлишига қарамай, ҳожатхона тамаки тутуни билан тўлиб, ҳар қандай инсонни нохуш қилади. Аэропорт ҳудудида ейиш ва ичиш жуда қиммат. Ярим литрлик сув 170 рубль (3 доллар), кофе 5 доллар. Delta Airlines компаниясининг Airbus самолётида Нью Йоркка Давоми …

Қорақалпоқ мақоллари

• Туяга ноз қил десанг бир таноб ерни вайрон қилади. • Қўй кўрмаган қўй кўрса, қувиб-қувиб ўлдирар. • Туядай бўйи бору, тугмадай ақли йўқдан қўрқ. • “Арзончилик бўлса оламан”дан, “қимматчилик бўлса сотаман”дан инсоф кетади. • Бегонанинг айби тез кўзга ташланади, ўз айбингни қабргача сезмайсан. • Яхши сўз — ярим бахт. • Кўп яшагандан эмас, кўп кўргандан ўрган. • Ўттиз икки Давоми …

Хорликка элтувчи қора ажал

Гиёҳвандлик инсониятни жисмоний ва руҳий жиҳатдан тубанликка элтувчи, ақл-идрокдан маҳрум этиб, икки дунё хорлигига етакловчи офатдир. Гиёҳванд моддалар инсонни айни куч-қувватга тўлган даврида алкоголга нисбатан 4-6 баробар тезроқ ҳалокатга учратади. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 1987 йил 7 декабрдаги карорига асосан, 26 июнь «Халқаро гиёҳвандликка қарши кураш куни» деб эълон қилинган. Шунингдек, БМТ томонидан “Наркотик моддалар тўғрисида”ги, “Психотроп моддалар” ҳамда Давоми …

Кўп ухлаган камбағаллашади (“Ҳидоят” журнали, 2015 йил, 6-сон)

Француз халқ мақоллари Французлар – Франциянинг асосий аҳолиси (63 млн.га яқин киши). Шунингдек, Швейцарияда (1,341 млн. киши), Француз Полинезияси, Кот д’Ивуар, Габон, Нигер, Чадда яшайди. Канадада франко-канадаликлар этник гуруҳи бўлиб, таркибига, квебеклар (7,5 млн. киши) ва акадлар (500 минг киши) киради. АҚШда 6,2 млн. киши французлар авлодлари ҳисобланади. Тоза виждондан кўра юмшоқ ёстиқ йўқ Фақатгина аҳмоқ ўз фикрини ўзгартирмайди. Бандасидан Давоми …

“1042 нафар қорилар 833 та масжидда Хатми Қуръонда қатнашадилар”

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот котиби Жалолиддин Нуриддинов билан суҳбат Жалолиддин Нуриддинов 1952 йили Тошкент шаҳрида туғилган. Тошкент Давлат университети шарқ факультети араб бўлимини тугатган. Араб мамлакатларида таржимон, халқ таълими муассасаларида ўқитувчи, мактаб директори (1986-95), Дин ишлари бўйича қўмита ходими, бўлим бошлиғи (1995-1998), Тошкент давлат Шарқшунослик институти тарих ва шарқ тиллари лицейи директори (1998-2000), Тошкент ислом университетида илмий ходим, Ўзбекистон мусулмонлари Давоми …