Author: Davronbek

Иккинчи босқич: менинг талқиним

Тўғрисини айтаман: блогерлар чемпионатининг иккинчи босқичида мен учун маза қилиб ўқиладиган постлар кам бўлди. Аксарият битиклар босқичдан амаллаб ўтиб олиш учун ёки “аввалги кўприкдан ўтдим, бунисига ёзмасам бўлмас ахир” қабилидаги зўрма-зўраки постлардан иборат бўлиб қолган. Биринчи босқичда қалами келишган баъзи блогерларга бу босқичда маҳорат етишмагандек. Лекин айрим блоглардаги таҳлилий фикрлар, жамиятдаги муаммоларнинг эркин танқид этилиши ўзбек блогингининг ривожланаётганидан дарак беради. Давоми …

Қалб омон экан, умид қилса бўлади (“Ҳидоят” журнали, 2015 йил, 4-сон)

Татар халқ мақолларидан Татарлар – Татаристоннинг асосий аҳолиси. Россия Федерациясининг Бошқирдистон, Мари Республикаси, Мордовия, Удмурдистон, Чувашистон Республикалари, қатор вилоятлари ва шаҳарларида ҳам яшайди. Туркий тилда сўзлашувчи сибир татарлари, қрим татарлари ҳам бор. Умумий сони – 7 миллион киши. Шунингдек, татарлар Қозоғистон (204 минг кишидан ортиқ) ва Ўзбекистонда (467 минг кишидан ортиқ) ҳам яшайди. Камчиликсиз тўй бўлмайди. Асалари чақмасидан асал еёлмайсан. Давоми …

Биринчи босқич якунлари: менинг хулосаларим

Ҳар авлод аввалгилардан ўзини ақллироқ ва кейингилардан донороқ деб хаёл қилади. Жорж Оруэлл, ёзувчи 2015 йилги блогерлар чемпионатида ҳакамлик қиларканман, бир нарсага амин бўлдим: ёшлар фикрлаяпти, ёзяпти, ҳаракат қиляпти экан. 90 % иштирокчиси менга нотаниш бўлган ушбу чемпионатда ўзим учун кўп истеъдодларни кашф этдим. Гарчи савиясиз материаллардан ранжиган бўлсам-да, кўп блогпостларни маза қилиб ўқидим, билмаганларимни ўргандим. Аввалига блогпостларни баҳолашга жуда Давоми …

Араб мақоллари

Араблар, ал-араб — Ғарбий Осиё ва Шимолий Африкадаги араб мамлакатларида яшовчи халқлар гуруҳи. Умумий сони 350 млн. киши (2014). Араблар, асосан Африка ва Осиё мамлакатларида: Миср, Судан, Ливия, Тунис, Жазоир, Марокаш, Ливан, Сурия, Ироқ, Иордания, Саудия Арабистони, Яман ва бошқа ерларда яшайди, бу мамлакатлар аҳолисининг қарийб 80% ини ташкил қилади. Катта европеоид ирқига мансуб. Араб тилида сўзлашади. Арабларнинг кўпчилиги суннийлар. Давоми …

Сабр, шукр ва ҳузур

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ ўз суҳбатларидан бирида шундай деган эдилар: «Руҳий тарбия устозлари мусибат пайтида банданинг аҳволи ҳақида сўз юритиб, бирлари: «Мусибатга сабр қилиш керак», дебдилар. Иккинчилари: «Фақат сабрнинг ўзи етмайди, шукр ҳам қилиш керак» дебдилар. Чунки Аллоҳ таоло банданинг сабрига яраша унга ажр беради. Бунга албатта шукр қилиш керак. Учинчилари эса: «Фақат сабр ва шукрнинг ўзи етмайди, Давоми …

Белорус мақоллари

Белоруслар — Белоруссиянинг асосий аҳолиси (7,9 миллион кишидан ортиқ, 2009) бўлган халқ. Шунингдек, Россия Федерацияси (521 минг киши, 2010), Украина (275 минг киши, 2001), Латвия (68 минг киши, 2011), Қозоғистон (62 минг киши, 2012), Польша (47 минг киши, 2011), Литва (35,9 минг киши, 2010), Ўзбекистон (20,4 минг киши, 2000), Эстония (12,4 минг киши, 2011), АҚШ, Исроилда ҳам яшайди. Умумий сони Давоми …

Ёлғонда яхшилик йўқ (“Ҳидоят” журнали, 2015 йил, 2-сон)

Қалмиқ халқ мақолларидан Қалмиқлар – Россия Федерациясидаги халқ, Қалмиғистоннинг асосий аҳолиси (156 минг кишидан зиёд); Россияда жами 174 минг киши (2002) қалмиқ тилида сўзлашади. Дарё қанча чуқур бўлса-да, туби бор, тоғ қанча юксак бўлса-да, чўққиси бор. Ерга йиқилган ерга таяниб туради. Кетаётганни уйни иситиб ҳам олиб қололмайсан. Шам ўчмасидан олдин алангалайди. Хасис қиз шоҳнинг тўйидан нолибди. Аввал чанқоғини қондир, сўнг Давоми …

Дангаса доим қашшоқ (“Ҳидоят” журнали, 2015 йил, 1-сон)

Португал халқ мақолларидан Португаллар (ўзларини “португезиш” деб аташади) — Португалиянинг асосий аҳолиси (10,3 млн. кишига яқин), дунё бўйича 14 млн.дан ортиқ. Португал тилида сўзлашади. Катта европоид ирқининг ҳинд-ўрта денгиз оиласига мансуб. Ижарага олинган от чарчамайди. Катта маслаҳатдан кўра кичик ёрдам афзал. Эрта турган одамга Худо ёрдам беради. Келажак Худога оиддир. Пул бор уйда фақат битта ғазначи бўлиши керак. Эгрини ушлашдан Давоми …

Отанг бозор – онанг бозор ёхуд бозор яхшими ё онлайн дўкон?

Интернетдан илк харидни 2006 йили ziyouz.com домени ва хостинггига пул тўлаш билан амалга оширгандим. Илк моддий маҳсулот учун онлайн харидини бундан икки йил олдин смартфонимга ғилоф ва ҳимоя плёнкасини Ebay тармоғидан сотиб олиш билан бошлаганман. Интернет орқали бирон маҳсулот сотиб олиш аввалига жуда қизиқ, арзон туюлади. Маҳсулотлар кўплигидан сизга нархи, сифати, қулайлиги жиҳатидан мос келувчи молни топгунча ярим кун кетади. Давоми …

Бенгал мақоллари

Бенгаллар — Бангладешнинг асосий аҳолиси (150,5 миллион киши, 2008) бўлган халқ. Шунингдек, Ҳиндистон (70 миллион киши, 2008), Непал, Бутан, Сингапур ва бошқа жойларда ҳам яшайди. Умумий сони 280 миллион киши (2008). Бенгал тилида сўзлашади. Диндорлари — Бангладешда асосан исломга, Ҳиндистонда эса асосан ҳиндуизмга эътиқод қилади. Бир кун маст бўлиб, ўн кун бошингни ушлаб қолма. Қалб хотиржамлиги барча бойликдан устун. Сувда Давоми …