Кундалик тутиш: фойдалари ва афзалликлари

Ўтган йили карантин энди бошланиб, “Уйда қолинг!” тренди кучайганида менга ёшларга тавсия сифатида ўзингиз севган машғулот ҳақида ёзиб беринг, дейишди. Ёшларга кундалик тутишни малаҳат бериб, унинг фойдалари ҳақидаги мулоҳазаларимни тўлдириб, қоғозга туширдим. Ҳали беморлар жуда кам бўлса-да, коронавирус ваҳимаси кучайган, ҳамма бир-биридан хавфланаётган пайтда Бош прокуратура ҳам фуқароларга кундалик ёзиш бўйича тавсия берди. Унда кунига қаерга борганингиз, кимлар билан кўришганингизни Давоми …

Миллат яна бир ниҳолидан айрилди…

2015 йили АҚШнинг Орегон штатида 5000 киши яшайдиган кичкина шаҳарда бўлдик. Маҳаллий радиостанцияга таклиф қилишди. Шу шаҳар ва унинг атрофидаги шаҳарчалар аҳолисига хизмат қилувчи чоғроққина радиостанция бўлса, нима қиламиз у ерда, деган фикр ўтди. Радиога боргандан сўнг тасаввурларим бутунлай ўзгарди. Икки қаватли замонавий бино, боғчаси ҳам бор. Ичкаридаги ускуналар барчаси янги, дид билан дизайн қилинган. Фонотекаси ҳам жуда катта: гарчи Давоми …

Замонамизда шаҳар ўртасида ит ўлимини топиб, ҳайвонларга ем бўлган ким эди?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг «Ёлғон» деб номланган ажойиб рисоласи бор экан. Аввал ўқимаган эканман, бугун эрталаб мутолаа қилиб тугатдим. Рисолада ҳозирда аксар ҳолларда енгил кўриладиган гуноҳи кабиралардан ёлғон ҳақида ва унинг жамият ривожига қанчалик ғов экани ҳақида сўз боради. Муаллиф ёлғоннинг таърифи, турлари, ҳукми, дунё ва охиратдаги оқибатлари ҳақида маълумот бераркан, бунга ҳаётий мисоллар келтиради. «Ёлғон ризқни камайтиради» Давоми …

Ўзбекларга жинсий тарбия керакми?

Керак, албатта. Қачондан, қандай услубда тарбия берилиши муҳим. Жинсий тарбия дарсларини боғчадан бошлаш ташаббуси эса абсурддан ўзга нарса эмас. Бундан 18 йилча олдин ҳам Ўзбекистонда шу ташаббус илгари сурилган. Айрим амалий натижаларга ҳам эришилганди. Ўшанда айрим мактабларда хорижий ташкилотлар томонидан тайёрланган ва қойилмақом тарзда ўзбекча ўгирилган қўлланмалар тарқатилган, дарслар ташкил этилганди. Бу ҳақда аввалроқ файласуф олима, Ayol.uz сайти асосчиси раҳматли Давоми …

Ўзимизнинг Шооолим ака

Шоолим ака билан илк бор 4 йил аввал ўзбек зиёлилари ўқиши шарт бўлган, жаҳоннинг диний ва дунёвий йўналишдаги энг сара асарларини ўзбек тилига таржима қилиб, чоп этишни мақсад қилган   “Фонус” лойиҳаси доирасида учрашган эдим (афсус, миллат учун жуда фойдали бу лойиҳа тўхтаб қолди). Илк танишувданоқ Шоолим ака ўзининг хокисорлиги, тавозеси, илм аҳлига муҳаббати билан менда яхши таассурот қолдирганди. Кейинчалик бу Давоми …

Бугуноқ сўранг. Эртага кеч бўлмасин!

Кабобхонада хизматчи янги пишган кабобларни олиб келаркан, ёнимда ўтирган йигит пиқ-пиқ йиғлай бошлади. Эътибор бермасликка ҳаракат қилдим. Коронаўлим мавсуми. Ҳар куни кимнингдир яқини вафот этяпти. Йигит бирдан ҳўнграб юборди. Аста олдига ўтиб уни юпатишга уриндим: — Бандалик экан, Аллоҳ сабр берсин! Яқинингизни йўқотдингизми? Йигит йиғи аралаш: — Йўқотганимга тўрт йил бўлди, ака… Ҳеч бу ерга келмас эдим. Бугун қорним очиб Давоми …

Оллоҳим, қўйлар оч қолмасин!

Болалар қалби жуда тоза, табиатан меҳрибон бўлади. Уларнинг фитрати соф, ғуборсиз. Бугун болаларимни олиб, тоққа чиқдик. Табиат бағрида яйрадик. Дўлана, наъматак, тоғолча, ёнғоқ, ёввойи бодом ғарқ пишибди. Болалар ўз қўллари билан териб еди. Каклик, бургут кўрдик. Чўпоннинг қўй ва эчкилари ёнгинамиздан ўтиб кетди. Кичкинам уларни обдон кузатди. Қўзилаган экан. Янада қизиқ туюлди. Чўпоннинг баҳайбат ити бўри билан ёқалашганми, бўйнида жароҳати Давоми …

“Андин сўнгра не бўладур?”

1995 йилнинг кузлари. Ташқарида шамол гувиллар, осмонни булут қоплагани учун қоронғулик янада қўрқинчли кўринади. Хуфтон намозига эртароқ чиқсам, масжиддаги оқсоқоллар китоб ўқиттиришарди. Шу кеча “Ибодати Исломия”нинг “Қиёмат аломатлари” мавзусига келгандик. Ўқий бошладим. Аввал кичик аломатлари ҳақида сўз борди. Жамоат тинчгина тинглаб ўтирар, эски ўзбек арабий ёзувида бўлган бу китобни ўқиб бериш мен учун ҳам завқ, ҳам дарс эди. Катта аломатлар Давоми …

Аясофия Фотиҳ Султонга қайтди

86 йилдан сўнг Аясофия жомеъсининг қайта очилган тарихий жума намозини кўриб, қайд этганларим: – 24 июль куни 1923 йили Лозанна тинчлик сулҳи имзоланган. Шартномага кўра, Туркиянинг ҳозирги чегаралари белгиланди. – Президент Эрдоған, вазирлар, партия лидерлари, давлат арбоблари масжидда икки соат ўтирди. Президент имомнинг орқасида ўтирди, чалғимади, ёнидагилар билан гаплашмади. Қори ва имомга сомеъ бўлиб жим ўтирди. – Бош муфтий Истанбулни Давоми …

“Сардоба”дан аввалги қонли тошқин ҳақида…

“Сардоба тошқини халқни бирлаштирди, қаерлик бўлишидан, кимлигидан қатъи назар миллат бир-бирига ёрдамга шошилди. Олдин ҳеч бундай бўлмаган эди. Аввалги президент бўлганда ҳалокат ҳудудига ҳатто бориб ўтирмасди” деган изоҳлар ўқиб қоляпман. Лекин ундай эмас. Аввал ҳам шунга ўхшаш воқеалар кўп бўлган. Ўшанда ҳам халқимиз мусибат пайти ҳеч қачон бир-бирини ёлғиз ташлаб қўймаслигини намойиш этган. Бугун ўша воқеалардан бири хаёлимда худди кино Давоми …