Оқ ва қора Америка: Флорида кенгликлари

Атлантика океани ва Мексика кўрфази орасида жойлашган Флорида штати АҚШнинг энг тез ривожланаётган ҳудудларидан биридир. Штатнинг йиллик ялпи ички маҳсулоти 776,3 миллард долларни ташкил этади (2011). Бу Австралия давлати ЯИМи билан тенгдир. Бу ерда цитрус мевалар, балиқ маҳсулотлари етиштириш ривожланган. Энг сердаромад соҳалардан бири туризмдир. Майами, Орландо, Форт-Лодердейл, Палм Бич, Сент Питерсберг каби шаҳарлар туристларнинг энг севимли масканларидан. Флориданинг Сент Давоми …

Оқ ва қора Америка: Вашингтон кундаликлари

АҚШ пойтахти Вашингтон (Колумбия округи, DC) илк президент шарафига шундай номланган. Шаҳар майдони 177 кв. км. Аҳолиси 601 мингдан зиёд (2010). Вашингтон агломерациясида (атрофидаги яқин шаҳарларда) 5,4 миллион киши истиқомат қилади. Шаҳарни Потомак дарёси Виржиния ва Мэриленд штатларидан ажратиб туради. Вашингтон — маъмурий шаҳар. Бу ерда АҚШ ҳокимиятининг уч асоси: қонун чиқарувчи (Конгресс), ижро этувчи (Оқ Уй, президент) ва олий Давоми …

Оқ ва қора Америка: Узун йўлчилик

Тошкентдан Москвага Airbus 330 учоғида етиб келдик. Шереметьева аэропортида энг ёмон жой ҳожатхоналардир. Тозалик, санитария, гигиенага эътибор жуда суст. Терминал ҳудудида чекиш ман этилган бўлишига қарамай, ҳожатхона тамаки тутуни билан тўлиб, ҳар қандай инсонни нохуш қилади. Аэропорт ҳудудида ейиш ва ичиш жуда қиммат. Ярим литрлик сув 170 рубль (3 доллар), кофе 5 доллар. Delta Airlines компаниясининг Airbus самолётида Нью Йоркка Давоми …

Türkiye: Asya ve Avrupa’nın Cevahiri

Türkiye’de Ramazanın kendine özgü zevk ve ruhla geçtiğini çok duymuştum. Mübarek ayda bu yurdu gezip, Ramazanın bereketinden nasiplenmeyi çok istemiştim. “İyi niyet etmek, malın yarısını elde etmektir.” derler Özbekler. Türkiye Cumhuriyeti Basın Yayın ve Enformasyon Genel Müdürlüğü tarafından hazırlanan TÜRKİYE MEDYA EĞİTİMİ PROGRAMI (TÜMEP) programının bu faziletli aya denk gelmesi nur üstüne nur oldu. Ramazanın ilk gününü Taşkent’te geçirdikten sonra Давоми …

Туркия: Осиё ва Европа жавоҳири

Туркияда Рамазон ўзгача кайфият, ажиб руҳда ўтказилиши ҳақида кўп ва хўб эшитган эдим. Муборак ойда ушбу юртни кезиб, Рамазон баракотидан баҳраманд бўлсам, деб кўпдан ният қилиб юрардим. Яхши ният – ярим давлат. Туркия Жумҳурияти Матбуот ва ахборот Бош мудирлиги ташкил этган “Туркия медиа таълим дастури”нинг (Türkiye medya eğitimi programi) айни фазилатли ойга тўғри келгани кўнгилдаги иш бўлди. Рамазоннинг илк кунини Давоми …

Мен кўрган Германия

Германияга сафар олдидан яна ОВИР билан боғлиқ муаммо чиқди. Ўтган сафар Польшага борганимда ОВИР муаммосидан безиганим учунми таниш-билишлар орқали бу дардисар ҳужжатни осон олиш мумкин деб ўйлабман. Германия элчихонасидан қўнғироқ қилиб, ОВИРни тайёрлаб қўйинг, сафарга бориб қолишингиз мумкин, деб хабар беришган куни эртасигаёқ ҳужжатларни танишимга олиб бориб бердим. Унинг таниши тезда ОВИР олишга ёрдам берар экан. Орадан 15 кунча ўтди Давоми …

Шоҳимардон манзаралари (видео)

Фарғона вилоятининг сўлим гўшаларидан бири Шоҳимардон қишлоғи манзаралари. Шоҳимардон саёҳатномаси Шоҳимардон саёҳати. 1-қисм. Танишув Шоҳимардон саёҳати. 2-қисм. Гавжум қадамжолар Шоҳимардон саёҳати. 3-қисм. Жума кунида Шоҳимардон саёҳати. 4-қисм. Миллий ўйинлар намойиши  

Шоҳимардон саёҳати. 4-қисм. Миллий ўйинлар намойиши

Шоҳимардонда йўқолиб кетаётган бир қанча миллий урф-одат, анъаналаримиз сақланиб қолган. Ана шундай авлоддан авлодга ўтиб, камол топаётган анъаналардан бири полвонлик ва дорбозлик ўйинларидир. Қадимдан Шоҳимардон полвон ва дорбозлари юртимиз ва жаҳоннинг кўплаб давлатларида бўлиб, ўзларининг куч ва маҳоратларини намойиш этганлар. Айни пайтда Шоҳимардон марказидаги иккита дор майдонида навбат билан 3 та полвонлик ва дорбозлик труппалари ўз санъатини намойиш этмоқда: Лочин Давоми …

Шоҳимардон саёҳати. 3-қисм. Жума кунида

Қишлоқда битта жомеъ масжиди мавжуд бўлиб, унинг қурилиши 2007 йилдан (1426 ҳижрий йил, Рамазон ойи) бошланган. Айни пайтда ички пардозлаш ишлари давом этмоқда. Маҳаллий аҳолининг айтишича, масжид мажмуасини “қўқонлик ҳазрат” қурдирган экан. Масжид 3 қаватдан иборат, минораси ва ёнидаги хонақоҳ билан эски масжид биноси ўрнида қад кўтарган. Тоғ ёнбағрида қад кўтарган мажмуа архитектураси ноанъанавий бўлиб, водийда бу типдаги бошқа меъморчилик Давоми …

Шоҳимардон саёҳати. 2-қисм. Гавжум қадамжолар

Гавжум қадамжолар Шоҳимардон марказидан узоқроқда бўлган, асосан машинада бориб кўриладиган масканлар: Ёрдон – Шоҳимардоннинг ғарб тарафида, қишлоқ марказидан 5 километр узоқликда жойлашган.  Шоҳимардон марказидан бу ерга қатновчи таксилар ҳар бир пассажир учун 500 сўмдан ҳақ олишади. Ёрдон қишлоғи ўзининг арчалари, сойлари, қизилтошли тоғлари билан машҳур. Одатда, саёҳатчилар Ёрдонга Оқсувнинг кенгайган қисмини, юқоридан тушувчи бошқа сойнинг Оқсув билан қўшилиш жойидаги шаршарани Давоми …