Eng ko‘p kitob kiritilgan kun (rekord yangilandi)

Bugun o‘zbek interneti tarixida eng ko‘p yangi kitob kiritilgan kun bo‘ldi. Ayni shu kun www.ziyouz.com portaliga 205 ta yangi kitob yuklandi. Portalimizdagi jami kitoblar soni 3739 taga yetdi! Bundan oldingi rekordlar 2012 yil 20 avgustda (152 ta yangi kitob) va 2011 yil, 5 fevral kuni o‘rnatilgan edi (81 ta yangi kitob). Qariyb 10 yil davomida Ziyouz kutubxonasi kitoblarini tayyorlashda quyidagi Давоми …

Фин халқ мақоллари

• Қонун кучсиз ерда разолат ҳукмрон. • Шим кийиб юрганларнинг ҳаммаси ҳам эркак эмас. • Дард югуриб келиб, эмаклаб кетади. • Бошингга мусибат тушса, маслаҳатчи кўпаяди. • Икки булбул бир шохда сайрамайди. • Ҳасад ва гумонлар саунада куйиб битади. • Ҳўкизни шохидан, одамни сўзидан иладилар. • Ўзгани бир кун алдайсан, ўзингни — бир умр. • Баланд овоз бўшлиқдан далолат. • Давоми …

Мақтанчоқлик, кибр ва ҳасадни тарк қилиш

“Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти мудири Ҳомиджон Ишматбеков билан суҳбат Ҳомиджон Ишматбеков 1970 йили Тошкент шаҳрида туғилган. 1991-1997 йилда Имом ал-Бухорий номидаги Тошкент Ислом институтини, 1992-1996 йилда Мадина Ислом университетини тамомлаган. 1996-1999 йиллари Тошкент Халқаро исломий тадқиқотлар марказида илмий ходим вазифасида ишлаган. 1999 йилдан Ўзбекистон Мусулмонлари идорасида оддий ходим даражасидан бўлим бошлиғи лавозимига қадар меҳнат қилди. 1998 йилдан Юнусобод Давоми …

Исломда муомала маданияти

“Оқлон” жомеъ масжиди имом-хатиби Ҳусниддин Абдукаримов билан суҳбат Ҳусниддин Абдукаримов 1979 йили Наманган вилояти Учқўрғон туманида туғилган. Тошкент Ислом университети бакалаври (2008) ва магистратурасини (2010) тамомлаган. Тошкент шаҳридаги «Фирдавс» масжидида ноиб имом бўлиб ишлаган (2000-2010). 2010 йилдан Тошкент шаҳридаги “Оқлон” жомеъ масжиди имом-хатиби. Бисмиллаҳир роҳманир роҳим.     — Инсон ҳаётда яшар экан, бошқалар билан муомалада бўлади. Исломда муомала маданияти қандай Давоми …

Шукр ва сабр – иззат ва шараф гарови

Тошкент Ислом институти «Таҳфизул Қуръон» кафедраси мудири Жалолиддин Ҳамроқулов билан суҳбат Жалолиддин Ҳайдархон ўғли Ҳамроқулов 1975 йилда Наманган вилояти Норин туманида туғилган. Имом ал-Бухорий номидаги Тошкент ислом институтини тамомлаган (1991-1995).  Миср араб республикасининг “Азҳар” университетида малака оширган. “Абул Қосим” мадрасасида мударрис (1995-1996), Тошкент ислом институтига ўқитувчи (1998-2008), Тошкент шаҳар Чилонзор туманидаги “Бўри жар” жомеъ масжиди имом-хатиби (1999-2010) бўлиб ишлаган. 2008 Давоми …

Италян халқ мақоллари

• Агар кимдир сени ўринсиз мақтаб, эркалатса, у сени алдаб бўлди ёки энди алдайди. • Туҳмат кўмирга ўхшайди, ёнмайди, лекин куйдиради. • Жазодан сўнг ақлли донолашади, аҳмоқ тубанлашади. • Кийимга қараб кутиб олиб, ақлга қараб кузатадилар. • Ҳақиқат хиралашиши мумкин, лекин ўчмайди. • Ўзинг эплай оладиган ишларингга бурнини суқаверадиган дўстдан худо асрасин. • Инсоннинг қандайлиги йўлда ва ўйинда билинади. • Давоми …

Илм ўрганиш фазилатлари

Тошкент шаҳридаги “Ислом нури” жомеъ масжиди имом хатиби Нуруллоҳ Турдиев билан суҳбат Нуруллоҳ Турдиев 1975 йили Тошкент шаҳрида туғилган. «Кўкалдош» мадрасасини битирган (2003), Ислом университетида малака оширган. «Мўйи Муборак» жомеъ масжидида имом-хатиб (1993-1999), 1999 йил «Хўжа Аҳрор Валий» жомеъ масжидида ноиб имом (1999-2010) бўлиб ишлаган. 2010 йилдан Тошкент шаҳридаги “Ислом нури” жомеъ масжиди имом хатиби. Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. — Исломга Давоми …

Қозоқ халқ мақоллари

• Болта билан чопилган дарахт қайта ўсиб чиқади, қилич яралаган жароҳат битади, лекин тил етказган яра тузалмайди ва унинг давоси йўқ. • Боши оғримаганнинг Худо билан нима иши бор? • Кимдир очликдан сакрайди, кимдир — тўқликдан. • Агар ёмондан яхши туғилса, унинг ўхшаши йўқ, яхшидан ёмон туғилса, унинг давоси йўқ. • Ёмон одамга яхшилик қилсанг — менсимайди, яхши одамга ёмонлик Давоми …

Пайғамбарни жондин азиз кўрамиз ва Ул зотга салавот ва салом айтамиз!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво бўлими мудири Абдулҳамид Турсунов билан суҳбат Абдулҳамид Турсунов 1951 йили Наманган шаҳрида туғилган. Бухородаги Мирараб мадрасасини (1974), Имом ал-Бухорий номидаги Тошкент Ислом институтини (1978), Мисрнинг Ал-Азҳар университетини (2000) тамомлаган. «Совет Шарқи мусулмонлари» журнали, «Мовароуннаҳр» нашриёти, Ўзбекистон мусулмонлари идораси халқаро алоқалар бўлими ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Миср Араб Республикасидаги элчихонасида ишлаган. Ҳозирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси фатво бўлими мудири. Давоми …

Тавозуъли ва раҳм-шафқатли бўлиш — мўминликнинг муҳим шарти

Тошкент вилояти бош имом-хатиби Қурбонбой Турсунов билан суҳбат Қурбонбой Турсунов 1963 йили Самарқанд вилояти Ургут туманида туғилган. Бухородаги Мирараб мадрасасини (1979-1985) ва Имом ал-Бухорий номидаги Тошкент Ислом институтини (1985-1989) тамомлаган. Пастдарғом тумани Эски Жума масжидида имом-хатиб (1989-1993), Самарқанд тумани Хўжа Аҳрори Валий мадрасаси мудири (1989-1993), Бухородаги Мирараб мадрасаси мудири (1993-2000), Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тафтиш бўлими мудири (2000-2004) лавозимларида ишлаган. 2004 Давоми …