Португал халқ мақоллари

• Денгизга чўкиб ўлган эркаклардан кўра, қадаҳга чўкканлари кўп. • Аёлнинг кўз ёшлари ҳеч нарсага арзимасдир, лекин у кўп нарсаларни ифодалайди. • Дўстлари кўп одам қамоқда ўлмайди. • Чаён кўриб, илон эшитганида эди, далада заҳарланмаган ҳеч ким қолмасди. • Ижарага олинган от чарчамайди. • Катта маслаҳатдан кўра кичик ёрдам афзал. • Эрта турган одамга Худо ёрдам беради. • Келажак Худога Давоми …

Жейн Орвис. Ойна (ҳикоя)

Ритани шафқатсизларча ўлдириб кетишгандан буён Картер ойна ёнида ўтиради. Телевизор ҳам, китоб ўқиш-у хат ёзиш ҳам йўқ. Унинг ҳаёти — парда ортида кўринган неки бўлса — ўша. Унга барибир, овқатни ким олиб келади, ҳисобни ким тўлайди… У хонани тарк этмайди. Унинг ҳаёти — югураётган жисмоний тарбиячилар, йил фасллари алмашуви, ғизиллаб ўтаётган автомобиллар, Ританинг кўланкаси. Намат билан ўралган ушбу палатада ойналар Давоми …

Қазои қадарга ишониш ва Аллоҳга таваккул

Тошкент шаҳридаги “Имом Бухорий” жоме масжиди имом-хатиби Зайниддин Эшонқулов билан суҳбат Зайниддин Эшонқулов 1976 йили Самарқанд вилоятининг Ургут туманида туғилган. Имом ал-Бухорий номидаги Тошкент Ислом институтутини (1994-1998) ва Самарқанд давлат университетини (2001-2005) тамомлаган. Миср араб Республикасининг Ал-Азҳар университетида ҳамда Халқаро исломий тадқиқотлар марказида малака оширган. «Пайғамбар атрофидаги кишилар» китобини таржима қилган. 1998 йилдан Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимида меҳнат қилади. Ҳозирда Давоми …

«Юртимиздаги 774 та масжидда хатми Қуръон ўқилмоқда»

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Масжидлар бўлими мудири Муҳаммадназар Қаюмов билан суҳбат Муҳаммадназар Қаюмов 1974 йили Жиззах вилояти Бахмал туманида туғилган. Имом ал-Бухорий номидаги Тошкент Ислом институтини тамомлаган (1994-1998). Қоҳирадаги халқаро тадқиқотлар марказида малака оширган. Юздан ортиқ илмий ва маърифий мақолалар муаллифи. 1999 йилдан Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимида меҳнат қилади. Ҳозирда Масжидлар бўлими мудири. — Республикамизда нечта масжид фаолият юритмоқда? Улардан нечтаси Давоми …

Эндрю Э. Хант. Шукрона (ҳикоя)

Яқиндагина хайрия фонди томонидан берилган жун адёл унинг елкаларини яхшилаб ёпар, бугун ахлат челагидан топган пойафзали оёқларини умуман қисмасди. Совуқ туннинг изғиринидан сўнг кўча чироқларининг тафти унинг қалбига ажиб илиқлик олиб кирарди… Паркдаги бурушиқ ўриндиқлар унинг толиққан белига жудаям таниш туяларди. “Худойим, сенга шукрлар бўлсин, — ўйлади у, — ҳаёт қандай гўзал-а!” Давронбек Тожиалиев таржимаси

Халқаро эътироф. «Ўзбекистон адабиёти ва санъати», 12.07.2013

Интернет сайтлари бугун жаҳон ахборот тизимининг етакчи бўғинларидан бирига айлангани сир эмас. Қувонарли жиҳати, дунёга машҳур электрон хизмат кўрсатиш тизимлари қаторида ўзбек сайтлари ҳам муносиб ўрин эгалламоқда. Бу борада мамлакатимиздаги энг катта ахборот ресурсларидан бири www.ziyouz.com портали фаолияти алоҳида эътиборга лойиқ. Голландиянинг халқаро Openstat тизими берган маълумотларга кўра, 2012 йили www.ziyouz.com портали хизматидан фойдаланганлар сони бир ярим миллиондан ошган. Портал Давоми …

Ҳар ерда ҳозир, ҳар нарсадан хабардор. «Бекажон», 28.06.2013

Журналистларга ана шундай юксак таъриф берилади. Бугун ҳар бир дақиқамиз, сониямиз ахборот, маълумотларга тўла бўлган бир даврда журналистнинг фаолияти не чоғли муҳим ва шиддатли эканини даврнинг ўзи кўрсатиб турибди. Касб байрами муносабати билан халқнинг назарига тушган журналистларга қуйидаги саволлар билан мурожаат этдик. 1.    Журналистикага қачондан кириб келгансиз? 2.    Журналистиканинг машаққати нимада? 3.    Фаолиятингиз давомида «Нега шу касбни танладим?» деб афсусланган Давоми …

Навоийни англаш йўлида. «Ислом нури», 15.06.2013

Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Анвар қори Турсунов билан суҳбат — Қори ака, Алишер Навоий ҳазратларини буюк шоир ва давлат арбоби сифатида яхши таниймиз. Лекин у зотнинг диний олим, тасаввуф аҳлидан эканликлари ҳақида умумий маълумотларни биламиз холос. Ҳадис, фиқҳ, ақида ва тасаввуфда устозлари ким бўлган? —Менга ҳурмат кўрсатиб, буюк зот ҳақларида ўз фикрларимни билдиришга имкон берганингиз учун ташаккур. Ҳазрат Навоий ижоди Давоми …

www.ziyouz.com: Зиё истаган қалблар учун. “Ҳуррият”, 5.06.2013

Китоб инсоният томонидан қилинган кашфиётлар ичида энг аълоси сифатида асрлар давомида жамият тараққиётига беминнат хизмат қилиб келаётир. Аммо кейинги пайтларда “асрлар синовидан ўтган” дўстимизнинг ўрнини техника ривожи “мева”лари эгаллаши ҳақидаги башоратлар қулоққа чалинмокда. Бунга ахборот технологиялари, жумладан, интернетнинг “бурун суқмаган” соҳаси қолмаётгани сабаб бўлаётир. Ҳозир жаҳондаги кўпгина босма оммавий ахборот воситаларининг адади камайиб, уларнинг онлайн версиялари кўпроқ ўқилаётгани бундай тахминларни Давоми …

Жаҳон Интернет тармоғида миллий-адабий меросни тарғиб қилишнинг долзарб вазифалари

23 май куни Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги ташкил этган Республика «Китоб байрами» муносабати билан «Китоб — миллатнинг бебаҳо маданий ва маънавий мероси» мавзуидаги илмий-амалий конференцияда «Жаҳон Интернет тармоғида миллий-адабий меросни тарғиб қилишнинг долзарб вазифалари» мавзусида тақдимот қилдим. Хоҳловчиларга уни илова қилмоқчиман: http://ziyouz.com/files/presentation_d.tojialiyev.pot ЖАҲОН ИНТЕРНЕТ ТАРМОҒИДА МИЛЛИЙ-АДАБИЙ МЕРОСНИ ТАРҒИБ ҚИЛИШНИНГ ДОЛЗАРБ ВАЗИФАЛАРИ Давронбек Тожиалиев, www.ziyouz.com ва www.ziyouz.uz маърифий порталлари бош Давоми …