Author: Davronbek

Uzbek bloggers test – and hit – the limits of new-found freedom

Mukhammadsharif Mamatkulov – OCTOBER 31, 2018 TASHKENT (Reuters) – When Uzbek authorities detained several online activists in September, blogger Davronbek Tojialiyev packed some clothes in a bag and waited for the knock on his door. The police never came, and Tojialiyev, one of a handful of bloggers breaking taboos by criticizing state policies and officials, writes on. The 34-year-old’s experience Давоми …

Давлат тили ва фитна иси…

Адашмасам, 2013 йили Россия давлат телеканали Ўзбекистонда қийналаётган рус пенсионерлари ҳақида лавҳа тайёрлаб, бу ерда рус аҳолисига нисбатан шароит яхши эмаслигини, уларнинг пенсияси 1 та тортга аранг етиши ҳақида провакацион лавҳа тайёрлаган эди. Ўшанда мамлакатимизда яшаётган европа миллатига мансуб аҳолидан бу лавҳага нисбатан яхшигина резонанс, қаршилик бўлганди. Афсуски, сўнгги йилларда яна шунга ўхшаган хабарлар билан миллий низо қўзғашга ҳаракатлар бошланмоқда. Давоми …

Ўзбекистонда дин ислоҳотлари (воқеалар хроникаси)

2017 йил 17 январь. Ўзбекистонлик фуқаролар учун ҳаж квотаси 7200 нафар (олдин 5200 эди), умра квотаси 10000 нафар (олдин 6000 эди) қилиб белгиланди. 2017 йил 27 июль. Ўзбекистон Мусулмонлари идораси томонидан тафсир, ақида, фиқҳ, ҳадис шарҳи, тажвид ва араб тили фанларидан онлайн дарслар ташкил этилди. 2017 йил. Ўзбекистон Ислом Академияси, Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Ислом цивилизацияси маркази, Бухоро Олий Давоми …

Маънавият мавҳум тушунчами?

Сўнгги ҳафта ўзбек интернет сегментида “Маънавият” сўзи жуда урф бўлди. Маънавият ва “Маънавият” истовчилари ҳамда истамовчилари икки тараф бўлиб, мақола, муносабатлар билдирдилар. “Маънавият” ва унинг оқибатлари ҳақида ўз шахсий фикрини билдирган Никита Макаренкога “лофчи”дан тортиб “халқ душмани”гача турли айбловлар “ёпиштирилди”. Отахон нашримиз ЎзА катта қовун туширди. “Ҳурматли Никита Макаренко, сиз бир марта бўлса-да, Тошкентдаги дам олиш хиёбонларига борганмисиз ўзи? Умуман, Давоми …

Биздан қачон Бухорийлар чиқади?

Кеча Ўзбекистон 24 каналида Халқаро Пресс-клубнинг “Вақф: хайрия маблағлари бошқарувига шаффоф ёндашув” мавзусидаги сессияси олиб берилди. Кўрсатув давомида масъуллар томонидан диний соҳага оид бир қанча масалаларда фикрлар билдирилди. Шу кўрсатувдан хулосаларим: 1. Жаноб Нурииймон Абулҳасан болаларнинг масжидга чиқиши ҳақидаги саволга жавоб бераркан, тарихдан мисол келтириб, буюк аждодларимиз “фақатгина диний билимларни эгаллаб, бошқасини керак эмас, дейишмаган”, деган фикрни аргумент тарзида келтирди. Давоми …

Мактаб формаси ва бош кийим ҳақида

Мактаб формаси ва рўмол масаласи янги ислоҳотлар бошланишидан аввалги даврларда ҳам долзарб ва кенг муҳокамаларга сабаб бўлган. Халқ таълими вазирлигининг бу мавзудаги қарор лойиҳаси эълон қилиниши билан яна муҳокамалар авжига чиқди. Бу сафар анча шовқин-суронли бўлди. Қарор иловасининг 9-бандида белгиланган мактабда бош кийим таъқиқи ҳар томонлама мантиқсиздир. Боланинг бошида касаллик бўлиб, уни яшириш учун бош кийим кийиши мумкин. Минг йиллардан Давоми …

Блогерлар чемпионати-2018: Саралаш босқичи хулосалари

2018 йилги блогерлар чемпионатида ҳам ҳакамлик қилиб, бугун ёшлар аввалгидан кўпроқ фикрлаб, уни қоғозга тушира олаётганидан мамнун бўлдим. Аввалига чемпионат муддати яна 20 кунга чўзилганидан норози бўлдим. Бу ҳақда ҳакамларнинг фикрини билмасданоқ ташкилий қўмита ўзлари ҳал қилиб юборишди. Норози бўлганим, аввало, шу муддат ичида режалаштирган ишларимга таъсиридан эди. Майли, шу муддат ичида бир қанча яхши мақолалар ҳам ўқидим. Лекин, бемаза Давоми …

Ўлиб бораётган… салом

Ўғлим Абдул Азиз 7 ёшда. Одатда, кўчада таниган-танимаганига салом беради. Бугун бозорга тушдик. Абдул Азиз бир савдогарга салом берди-да, кетидан: “Аллоҳ ишларизга ривож берсин!” деди. Туйқусдан савдогар чўнтагини ковлаб, ўғлимга пул бермоқчи бўлди-да, сўнг кийимига қараб қўлини чўнтакдан олди. Кўрмасдан тиланчи деб ўйлади, шекилли. Савдогарнинг шериклари ҳам анча донг қотиб қолишди, биз узоқлашганимиздан сўнг “нима деди, нима деди?” деганларини эшитиб Давоми …

Канъонлар водийсидан энг катта лола гиламгача

Қора денгиз устидан учиб борарканман, бир гала оқ махлуқларнинг сузиб юрганини кузатдим. Дельфинлар бўлса керак. Қуруқликка етгунча уларнинг галаси тугамасди, денгиз узра шодон-шодон сузишарди… Афсус, улар дельфин эмас, денгизга отилиб, қаерга боришини билмаётган ахлат уюмлари экан. Истанбулдан Кастамонугача масофа самолётда 400 км (автомобиль йўли 515 км). Кастамону аэропортига қўниб, ичкарига кирарканман негадир табассум қилардим. Бугун умримда биринчи марта мўъжазгина, миттигина Давоми …

Офият бўлсин! (Чойхоналар қайда қолди?)

Бу суратни Кастамонудаги 4 асрлик бинонинг ичидан олдим. Бу ерда чойхона фаолият юритади. Кишилар бу ерга овқатлангани эмас, айнан бир финжон чой ёки қаҳва ичиб, суҳбатлашгани келишади. Туркияда овқат маданиятидан алоҳида чой маданияти (çay kültürü) ҳам шаклланган. Маҳаллалар, гузарларда кичкинагина курси ва хонтахта атрофида бир-бири билан суҳбат қилаётган кишиларни кўп учратасиз. Бу ер кафе ҳам эмас, ресторан ҳам эмас. Чой Давоми …