Author: Davronbek

Реваш: хато қилиш ҳикматлари

Чотқол тизмасида баландлиги 3000 метрдан ошадиган 15 дан ортиқ чўққи бўлиб, уларнинг ярмидан кўпи Қирғизистон ҳудудида жойлашган. Чотқол водийсида Катта Чимён, Қизилнура, Арашон, Бобойтоғ чўққилари анча машҳур ва сайёҳларни доим ўзига жалб қилади. Реваш чўққиси эса тоғчилар учун унчалик қулай бўлмаган ҳудудда жойлашган. Шу боис ҳам чўққи яхши ўрганилмаган ва у ҳақида маълумот жуда кам. Реваш тоғига бориш учун Тошкентдан Давоми …

Қизилнура фалсафаси

Бундан 20 йиллар аввал ҳам Тошкент атрофидаги тоғлар шаҳардан тез-тез кўриниб турарди. Ҳозир бундай ҳолат нодир бўлиб қолди. Асосан қиш-баҳор мавсумида Тошкентдан шарқда, Паркент томондан оппоқ қорга бурканган улуғвор чўққи кўринади. Бу Қизилнура бўлиб, Чотқол тизмасининг энг баланд нуқталаридан бири ҳисобланади. Шу йил баҳорда Кумушкон тоғларига чиққанда Қизилнурани кўриб, чиқиш истаги яна бир оловланганди. Бир ҳафта олдин тоққа олиб чиқувчи Давоми …

Мени ўзгартирган салом

“Ойлик олган куним эди. Қўшимчасига мукофот пули ҳам беришди. Кайфият зўр. “Бугун ҳеч кимга жарима ёзмайман”, дедим-да, ишга чиқдим. Хизмат жойимда турсам, узоқдан янги иномарка келяпти. Тўхтатдим. – Ассалому алайкум, ака яхшимисиз? – Ва алайкум ассалом. Аллоҳга шукр. – Мошиналар муборак бўлсин! – Сизга бунданам яхшисини насиб этсин! – Ака, мен Фалончи Фалончиев… Хизматчилик, ҳужжатларингизни текшириб қўйсак. Ҳайдовчи бемалол деди-да, Давоми …

Бобоиоб чўққисига сафар

Фарғона водийси билан Тошкент вилоятини боғлайдиган машҳур Қамчиқ довонининг пурвиқор тоғлари кўпчиликни мафтун этади. Тошкентдан водийга кетишда ўнг тарафда узоқдан Ангрендан бошланувчи Қурама тизмасининг баланд қорли чўққилари кўринади. Шуларни ҳам забт этиш ҳиси аввалдан бор эди. Тожикистон ҳудудида жойлашган, Қурама тизмасининг энг баланд нуқтаси – денгиз сатҳидан 3770 метр баландда жойлашган, Бобоиоб чўққисига чиқиш насиби шу кунларга экан. Бу йил Давоми …

Ҳазрати Султон: Осмоннинг охири йўқ

Денгиз сатҳидан нақ 4000 метр баланддамиз. Қош қорайганига қарамай, етти ёшли боладан етмиш ёшли чолгача – ҳамма чўққига қараб интилади. Ҳаво совуқ. Тўхтаб озгина дам олсангиз, баданингизга титроқ югуради. Ана, бошига булутдан салла ўраган чўққи кўзларни ўйнатиб турибди! Юқорида ёмғирпана йўқ. Шундай бўлса-да, бир вақтнинг ўзида 500 чоғли одам худди чумолидек юқорига ўрмалаётир. Субҳи содиқ маҳал чўққи устидаги супада 50 Давоми …

Испайсой пейзажлари

Бўстонлиқ тумани Тошкент учун нақ Сусамбилнинг ўзгинаси. Бу ердан дарёю кўллар, шўх анҳору сойлар, музли чўққилару ажойиб шаршаралар, ям-яшил ўрмонлару мевали боғлар – дил яйрайдиган табиат неъматларини топиш мумкин. Испайсой дараси бўйлаб 20 километр юриб ана шундай табиий манзаралардан бир қанчасини кўриб кўз яйради, дил ором олди. Тошкентдан Испайга бориш учун “Янги Ўзбекистон” парки тарафдан Чорвоқ йўлига тушиб олинади. Чорвоқ Давоми …

Осмонталош можароси

Қуёш кўринмайди, шивалаб майин ёмғир ёғади. Ҳарорат ҳам айни сафарбоп! Атроф арчазор, баҳорий гуллар жозибаси, булбуллар хониши, сойнинг хушёқар шовқини… Денгиз сатҳидан 3000 метр баландликда эса бошқача манзаралар бўй кўрсатди. Булут соядек ортимиздан эргашади. Ҳаво совиб кетади. Айрим жойларда бир метр нарини кўриш амримаҳол. Кетаверасиз, кетаверасиз. Оёқ ости қор. Олдингиздан чўққига ўхшаш, улкан қора “ўркач”лар чиқади. Буни қарангки, Осмонталош деб Давоми …

Қорақалпоқ мўъжизаси: Борсакелмасдан Қоплонқиргача

Тўрт тарафингиз бийдек чўл, саҳро, замонавий ҳаёт белгиларидан асар йўқ. Уфққа қараб кетаверасиз. Узоқдан жайрон ва қулонлар югуриб ўтади. Йўл четида тошбақалар вазмин одимлайди. Манзил узоқ. Юраверасиз, юраверасиз. Бирдан олдингизда мўъжиза – буткул бошқача, фавқулодда гўзал манзара намоён бўлади. Беихтиёр “Субҳаналлоҳ!” деб юборасиз. Поёни кўринмас Устюрт бизни ана шундай кутилмаган манзиллари ила мафтун-маҳлиё этди.   Борсакелмасга бориб келдик Ўзбек эртакларида Давоми …

Мени ўзгартирган уч китоб

Барча китоблар ҳам инсоннинг маънавий камолотига хизмат қилавермайди. Одамга бадҳазм таом, заҳарли егулик каби ножўя таъсир этувчи қораламалар ҳам талайгина. Мутафаккир Лев Толстой уқтирганидек, “Ҳамма битикларни ўқийвериш ярамайди, дилда туғилган саволларга жавоб бера оладиган китобларнигина мутолаа қилмоқ лозим”. Шахсий кузатувларга кўра қуйидаги китобларни “Мени ўзгартирган китоблар” деб атагим келди. Ҳар бири маънавий хазина бўлмиш бу асарлар қалбни мумдек эритибгина қолмай, Давоми …

Туя ҳақида 20 та факт

Улар туянинг қандай яратилганига назар солмайдиларми? (“Ғошия” сураси, 17-оят) Туя — ажойиб жонивор. Аллоҳ бекорга унга қараб тафаккур қилишни буюрмаган. Саҳро бағрида, туялар орасида юриб, унинг бўйнини силаб, буюк Санъаткорнинг гўзал яратмишига термулиб, “саҳро кемаси”нинг сабри ва виқоридан ибрат олиш инсонга бошқача ҳис бераркан. Қадимдан туялар инсониятга фақатгина фойда келтирган. Узоғини яқин қилган. Айнан туялар ёрдамида инсоният тамаддуни қитъаларга ёйилган. Давоми …