“Ўзбек Маттерхорни”га саёҳат

Альп тоғларининг Швейцария тарафида дунёга машҳур Маттерхорн чўққиси бор. Учбурчак шохни эслатадиган бу қоя чиқиш анча қийин бўлган тоғлардан ҳисобланиб, альпинизм мухлисларини доим ўзига чорлайди. Бу Швейцариянинг рамзларидан бири бўлиб, мамлакатнинг визит карталаридан бирига айланган Toblerone шоколади ҳам ўзига Маттерхорн тасвири ва шаклини танлаган. Ўзбекистонда ҳам худди Маттерхорнга ўхшаган чўққи бор. Сўқоқ тарафларга борганлар кўргандир, худди пирамидадек учли чўққи бор. Давоми …

Қишки тоғ сафарларига қандай тайёрланиш керак?

Якшанба куни Тошкент вилояти Оҳангарон тумани Янгиобод шаҳарчаси яқинидаги Мозоржон чўққисига сафар қилдим. Чўққининг баландлиги (2428 метр) унчалик юқори бўлмаса-да, унга чиқиш анча машаққат талаб қилади. 1400 метр баландликкача машинада бориш мумкин. Тоғнинг энг баланд нуқтасигача 1000 метрдан кўпроқ юқорилашга тўғри келади. Чўққи сари сўқмоқлар арчазор ўрмон бўйлаб ўтади. Тоққа қор ўрнаб, ўрмон эртакмонанд манзара касб этган. Денгиз сатҳидан 2000 Давоми …

Шахтёр чўққиси: булутлардан юқорида

Бу сафарга тайёргарлик бир ҳафта олдин бошланган эди. То охирги кунгача сафарнинг бўлиши савол остида эди. Ҳафта бўйи ёмғир ёғди, тоғларда эса қор йиғилди. Боражак манзилимиздаги об-ҳаво маълумоти ҳар кун ўзгариб турди. Ярим кун олдинги маълумот бизни бироз хурсанд қилди. Соат 11 ларга бориб ҳаво бироз очилиши башорат қилинган эди. Тоғда қор қатлами анча қалин. Йўлбошловчимиз агар ҳаво булутли ва Давоми …

Ойнатош чўққисига сафар

Шанба куни Пском водийсидаги Ойнатош чўққисига сафар қилдим. Чангларни ювиб кетган ёмғир ва қорлардан кейин ҳаво жуда ёқимли бўлди. Сафарни Бўстонлиқ туманининг Муллало қишлоғидан бошладик. Қишлоққа Урунғочга кетадиган йўлдаги Қорабулоқ постидан ўтгандан сўнг ўнгга юрилиб, кичик кўприкдан ўтиб кирилади. Муллалода асосан тожик миллатига мансуб аҳоли истиқомат қилади. Қишлоқ номи ҳам тожикчадан “муллалар” маъносини билдиради. Шу ерлик кишиларнинг айтишича, қадимда қишлоқда Давоми …

Реваш: хато қилиш ҳикматлари

Чотқол тизмасида баландлиги 3000 метрдан ошадиган 15 дан ортиқ чўққи бўлиб, уларнинг ярмидан кўпи Қирғизистон ҳудудида жойлашган. Чотқол водийсида Катта Чимён, Қизилнура, Арашон, Бобойтоғ чўққилари анча машҳур ва сайёҳларни доим ўзига жалб қилади. Реваш чўққиси эса тоғчилар учун унчалик қулай бўлмаган ҳудудда жойлашган. Шу боис ҳам чўққи яхши ўрганилмаган ва у ҳақида маълумот жуда кам. Реваш тоғига бориш учун Тошкентдан Давоми …

Қизилнура фалсафаси

Бундан 20 йиллар аввал ҳам Тошкент атрофидаги тоғлар шаҳардан тез-тез кўриниб турарди. Ҳозир бундай ҳолат нодир бўлиб қолди. Асосан қиш-баҳор мавсумида Тошкентдан шарқда, Паркент томондан оппоқ қорга бурканган улуғвор чўққи кўринади. Бу Қизилнура бўлиб, Чотқол тизмасининг энг баланд нуқталаридан бири ҳисобланади. Шу йил баҳорда Кумушкон тоғларига чиққанда Қизилнурани кўриб, чиқиш истаги яна бир оловланганди. Бир ҳафта олдин тоққа олиб чиқувчи Давоми …

Бобоиоб чўққисига сафар

Фарғона водийси билан Тошкент вилоятини боғлайдиган машҳур Қамчиқ довонининг пурвиқор тоғлари кўпчиликни мафтун этади. Тошкентдан водийга кетишда ўнг тарафда узоқдан Ангрендан бошланувчи Қурама тизмасининг баланд қорли чўққилари кўринади. Шуларни ҳам забт этиш ҳиси аввалдан бор эди. Тожикистон ҳудудида жойлашган, Қурама тизмасининг энг баланд нуқтаси – денгиз сатҳидан 3770 метр баландда жойлашган, Бобоиоб чўққисига чиқиш насиби шу кунларга экан. Бу йил Давоми …

Ҳазрати Султон: Осмоннинг охири йўқ

Денгиз сатҳидан нақ 4000 метр баланддамиз. Қош қорайганига қарамай, етти ёшли боладан етмиш ёшли чолгача – ҳамма чўққига қараб интилади. Ҳаво совуқ. Тўхтаб озгина дам олсангиз, баданингизга титроқ югуради. Ана, бошига булутдан салла ўраган чўққи кўзларни ўйнатиб турибди! Юқорида ёмғирпана йўқ. Шундай бўлса-да, бир вақтнинг ўзида 500 чоғли одам худди чумолидек юқорига ўрмалаётир. Субҳи содиқ маҳал чўққи устидаги супада 50 Давоми …

Испайсой пейзажлари

Бўстонлиқ тумани Тошкент учун нақ Сусамбилнинг ўзгинаси. Бу ердан дарёю кўллар, шўх анҳору сойлар, музли чўққилару ажойиб шаршаралар, ям-яшил ўрмонлару мевали боғлар – дил яйрайдиган табиат неъматларини топиш мумкин. Испайсой дараси бўйлаб 20 километр юриб ана шундай табиий манзаралардан бир қанчасини кўриб кўз яйради, дил ором олди. Тошкентдан Испайга бориш учун “Янги Ўзбекистон” парки тарафдан Чорвоқ йўлига тушиб олинади. Чорвоқ Давоми …

Осмонталош можароси

Қуёш кўринмайди, шивалаб майин ёмғир ёғади. Ҳарорат ҳам айни сафарбоп! Атроф арчазор, баҳорий гуллар жозибаси, булбуллар хониши, сойнинг хушёқар шовқини… Денгиз сатҳидан 3000 метр баландликда эса бошқача манзаралар бўй кўрсатди. Булут соядек ортимиздан эргашади. Ҳаво совиб кетади. Айрим жойларда бир метр нарини кўриш амримаҳол. Кетаверасиз, кетаверасиз. Оёқ ости қор. Олдингиздан чўққига ўхшаш, улкан қора “ўркач”лар чиқади. Буни қарангки, Осмонталош деб Давоми …