Йўл ва йўловчи маданияти

Автобусда кондукторнинг шанғиллаган овози эшитилди. Ўша томонга қарадим. Кўринишидан талаба йигит билан тортишяпти: – Эрталаб шошилганда чўнтакка пул солиш эсдан чиқибди. – Эркак киши, пулингга қараб кейин чиқсанг бўлмайдими? – Опа, узр, телефонимда Click бор. Рақамингизни беринг, ўтказвораман. – Клик-мликингни бошимга ураманми, пулни тўла! Кондукторнинг олдига бориб, пулни мен тўлаб юборишимни айтдим. – Йўқ, ўзи тўласин, булар ўзи шунақа. Доим Давоми …

“Вақтинчалик прописка”ни онлайн олиш осонми?

2013 йили “Вақтинчалик прописка” олиш тартиби бошлангандаёқ, ҳужжат тўплаб, у ёққа югур-бу ёққа югурлардан зада бўлиб, наҳот шуни электрон тартибда амалга ошириб бўлмаса, деб ёзгандим. 2018 йил ноябрь ойидан ягона интерактив давлат хизматлари портали – my.gov.uz орқали Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида турган жойи бўйича ҳисобга қўйиш хизмати тест режимида ишлай бошлади. Хизмат статистикасига кўра, ноябрь ойида 1, декабрь ойида Давоми …

Метин Уйғур чинорининг шохлари бир-бир синдирилмоқда

7-8 йил аввал ҳам Уйғуристондаги дўстлар билан ёзишиб турар, ижодий ҳамкорлигимиз бор эди. Улар жуда эҳтиёткор эди: Хитойдаги уйғурлар ҳаёти, сиёсат, дин ҳақида гапиришмасди. Бир марта электрон почта орқали Шарқий Туркистон деб ёзганимда, улар бундай атамани қўлламаслигимни, бу термин Хитойда тақиқланганини, бунинг учун жавобгарликка тортилиш мумкинлигини айтишганди. Орада ziyouz.com Хитойда блокланди. Сўнгги 3-4 йилда дўстларим билан алоқа узилди. Уларнинг тақдири ҳақида яхши Давоми …

Январь ойида ўқиган китобларим

Маърифатли дўстларимнинг таклифига кўра, бир ой давомида ўқиган китобларим ҳақида мухтасар фикр-мулоҳазаларимни ёзиб боришга қарор қилдим. Қайдларим китобхонликка тарғиб бўлса, кимгадир фойдаси тегса, нур устига нур! Ҳозир китоб танқис замон эмас. Китоб ўқишнинг турли воситалари мавжуд. Электрон китоб дейсизми, аудиокитобми – топиш осон бўлиб қолди. Босма китоблар ҳам 15-20 йил олдингига нисбатан хийла кўпайган. Шахсан мен мутолаанинг барча воситаларидан фойдаланаман: Давоми …

Энг арзон саёҳат

Постдан мақсад асло мақтаниш эмас. Ўзимга ёққанини бошқаларга ҳам раво кўриш, соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш. Одатда бир йилда 20 мартагача тоққа чиқаман. Шаҳарнинг шовқинидан узоқда, табиат бағрида, сув бўйида, тупроқ-тош устида, осмон остида, тоза ҳаво бағрида дам олиш, мутолаа қилиш, болаларга атрофни танитиш жону дилим. Тошкентдан ҳар куни тоғ тарафга электропоезд қайтнайди. Нархи атиги 3500 сўм. Егулик, таом учун Давоми …

Бўларкан-у! Энди ижара шартномасини тузиш учун солиқ идорасига бориш шарт эмас!

Бугун Давлат Солиқ қўмитасидан қўнғироқ қилишди. Кечаги ижара шартномаси ҳақидаги постим юзасидан сўзлашдик. Ушбу хизматга масъул бўлган қўмита мутахассиси ҳудудлардаги бўлимларда яна тушунтириш олиб боришини ва бу амалиётни электрон тарзда амалга ошириш йўлга қўйилганини баён этди. Энди туман солиқ бўлимларида ижара шартномасини my.soliq.uz сайти орқали электрон тарзда топшириш мумкинлиги ҳақида телероликлар қўйиладиган бўлибди. Ижара шартномасини электрон тарзда ҳисобга қўйиш учун (ижарага Давоми …

Уй-жойни ижарага бериш шартномасини тузиш тартиби қандай ўзгарди?

Бугун солиқ идорасига уй-жойни ижарага бериш шартномасини тузгани боргандим. Тартиб янгилангани учун тумонат одам йиғилган (энди уй-жой ижара шартномаси нотариусларда эмас, солиқ идорасида тузилади). Ҳужжатларни тўлдириб, топширгунимча 3 соат вақт кетди (шунда ҳам иш битмади, уй эгасининг СТИРида муаммо бор экан, эртага қолди). Уй-жойни ижарага бериш(олиш) учун солиқ идорасига қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади: 1. Ижарага берувчининг паспорт нусхаси. 2. Ижарага Давоми …

Адабиёт интернетга кўчдими?

www.ziyouz.com адабий-маърифий портали асосчиси ва раҳбари Давронбек Тожиалиев билан ахборот оламида китобхонлик маданияти, иэтимоий тармоқларда адабиётнинг тарғиботи масаласида суҳбатлашдик. – Ахборот технологиялари ривожланган ҳозирги даврда дунё давлатларида электрон китоблар жуда кенг тарқалмоқда. Аммо негадир, ўзбек тилидаги электрон китоблар оммалашиб кетмади. Сизнингча, бунинг сабаби нимада?   – Бу борада техник омилларга эътибор қаратиш лозим. Интернет тезлигининг пастлиги, махсус электрон китоб қурилмаларининг оммалашмагани, Давоми …

Ҳажга боролмаган ҳожи онам…

Онам 20 марталаб ҳаж қилдилар. Шундан 4 тасида мен билан. Санаб юрардилар. Хушхабар берардилар. “Давронбек, бугун жуда яхши туш кўрдим. Ҳажда эканман. Каъбатуллоҳнинг шундоқ ёнида. Ҳаммаси тиниқ, тип-тиниқ. Бу тушимда 20-чи бор ҳаж қилганим…” Онамнинг бу буюк орзуларини амалга ошириш ҳаётий мақсадларимдан эди. Онам ҳеч қачон “болам, қачон сенам мени (бошқалардек) муқаддас сафарга олиб борасан?” демасдилар. Сабр қилардилар. Ҳарамайннинг сурат Давоми …

Сенга нима фарқи бор?

Тонгга яқин океан соҳилига чиқиб, қуёшнинг чиқишини мароқ билан кузатмоқчи бўлдим. Узоқдан бир киши кўринди. У тинмай уммонга нимадир отарди. Яқинлашгач кўрдимки, бир болакай соҳилда ётган денгиз юлдузларини океанга отаётган экан. Болага яқинлашиб сўрадим: — Нима учун денгиз юлдузларини океанга отяпсан? — Қуёш чиқиши билан сувлар чекинади. Уларни сувга отмасам, сувсизликдан ўлишади. — Соҳил жуда узун бўлса, мингларча денгиз юлдузлари бор, Давоми …