Палтау шаршараси, Обираҳмат ғори

Бу сафарги саёҳатим тарихий ва табиий манзиллар томон бўлди. Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида, Чотқол тоғлари водийсида бир-биридан гўзал кўллар, шаршаралар, дарё водийлари мавжуд. Палтов (Палтау) шаршараси ҳам табиий гўзаллиги билан ўзига тортади. Шаршара йўлида эса қадимий Обираҳмат ғори мавжуд бўлиб, бу ерда Ўзбекистондаги энг қадимий инсон суяклари топилган. Палтовсой дарасига Чорвоқ сув омборининг жанубий қирғоғи бўйлаб, Бурчмулло қишлоғигача бориб, кўприкдан Давоми …

Зулмат ичра нур қидириб: Амир Темур ғорига саёҳат

Эсланг, ўшанда улар ғорга паноҳ истаб боришиб: «Парвардигоро, бизларга ўз ҳузурингдан раҳмат — марҳамат ато этгин ва бизларнинг ишимизни Ўзинг ўнглагин», дедилар. (Каҳф сураси, 10-оят) Аллоҳ таоло Қуръони каримда ғорлар ҳақида хабар бераркан, уни инсонлар учун паноҳ, бошпана, мўъжиза дея таърифлайди. Каломи шарифнинг бир сураси ғор соҳибларидан ҳикоя қилади. Ҳадисларда ҳам ғорда қолганлар, паноҳ топганлар ҳақида қиссалар бор. Пайғамбар соллаллоҳу Давоми …

Таҳлика ва ишонч орасида: Катта Чимён чўққиси

Денгиз сатҳидан 3309 метр баландлик. 20 сантиметрлик йўлак билан 70 даражали тик қоялардан ёнлаб ўтиш. Икки тарафи тик жар бўлган қоялар устидан юриш. Ёз, баҳор ва қиш. Фантастик пейзажлар. Тош ва шағалли сўқмоқлардан сирпаниб пастга тушиш. Катта Чимён чўққисига кўтарилиш шулар билан эсда қолди. Катта Чимён чўққиси — Ғарбий Тяншаннинг Чотқол тизмасида, Катта Чимён тоғида жойлашган. Тошкент шаҳридан 80 км Давоми …

Қайтармисан, Оролим?!

У катталиги жиҳатидан дунёда тўртинчи, Евросиёда иккинчи ўринда турар, майдони 68 минг км2, узунлиги 428 км, ҳавзасининг майдони 690 минг км2, сувининг ҳажми 1000 км3, 300 дан ортиқ оролга эга бўлган улкан денгиз эди. Бугун у деярли харитадан ўчди, ўрни қум мозорга айланди… Оролга саёҳат Тошкент вокзалидан бошланди. Ташқарида 40 даража иссиқ. Плацкарт вагон ичи эса 50 даража бор эди. Давоми …

Зомин — Ўзбекистон Швейцарияси

Бундан 5 кун аввал Бахмал тоғларида юрарканман, ният қилгандим. Зомин томонларга ҳам бир ўтсам, шу ерларни яхши биладиган танишларнинг вақти бўлсаю, бирга айлансак, дея эзгу хаёл қилгандим. Аллоҳ “Ол, қулим!” деб мени ўша тоғларнинг ипидан игнасигача биладиган, Зомин миллий табиат боғи эгаларига топшириб қўйган экан. Буни кейин билдим. Ўзига чексиз шукр! Бахмалдан Тошкентга қайтиб, сафар тассуротларини ёзиб ўтирганимда Ўзбекистон Республикаси Давоми …

Бахмал манзаралари: Новқа ва Мўғол бўйлаб

Бахмал туманидаги Новқа қишлоғида учинчи бор меҳмон бўлишим. Илк бор 2006 йили новқалик дўстим Азизбекнинг таклифи билан бу гўзал масканга келган ва унинг табиатидан баҳри дилим очилганди. Ўшанда қишлоқдан тоғ лоласини излаб юқорига кўтарилган, тоғнинг пастки қисмларида зиёратчилар лолани териб кетгани сабаб, аранг Томчиқоқ чўққисидан тоғ лоласини топгандик. Чўққининг устида турарканман, ният қилгандим: иншааллоҳ, бу ерларга онамни олиб келаман. Онам Давоми …

Каньонлар орасидаги келинчак — Товоқсой шаршаралари бўйлаб сайр

Тошкентдан атиги 50 км узоқликда шаршаралар водийси бор. Товоқсой шаршаралар водийсида қирққа яқин шалола бўлиб, ундан 7-8 таси катта шаршаралар ҳисобланади. Анчадан бери бораман деб ният қилган эдим. Насиб кеча экан. Шаршараларга бориш учун Бўстонлиқ туманидаги Товоқсой қишлоғига бориш керак. У ерга тур орқали гидлар билан, шунингдек, шахсий машинада бориш мумкин. Поезд ёки Ғазалкентга кетадиган маршруткалар билан борса ҳам бўлади. Давоми …

Кўпкари таассуротлари

Бугун Сирдарёнинг Сайхунободида кўпкарида бўлдик. Аввал улоқни бу қадар яқиндан кўрмагандим. Жуда жон-жаҳд билан, қизишиб ўйналадиган ҳақиқий эркаклар машғулоти экан. Тўғрисини айтай, энг қизиқ жойи бағрида полвон ва 40-50 килоли ўлжани кўтарган отлар чопаётиб, чавандозлар қуршовида жой тополмай, томошабинлар тарафга югуриши ва ишқибозларнинг тум-тарақай қочиши бўлди. Кўпкаридаги аксар пешқадам чавандоз полвонларнинг оти ўзиники бўлмас экан. Жийрон, Бек, Бомба, Барон каби Давоми …

Истанбул «Терминал»и

«Терминал» деган фильмни кўпчилик маза қилиб томоша қилган-а? Кракожия деган давлат тугатилиб, унинг фуқароси Нью-Йорк аэропорти терминалида қолиб кетади ва ажойиб саргузаштларни бошидан ўтказади. Кеча менда ҳам шундай бўлди. Келинг, бир бошдан ҳикоя қилиб берай. Türk Hava Yolları орқали Тошкентдан учиб, Истанбул янги аэропортига қўндик. Карантин бўлишига қарамай, учоқда ҳамма ўринлар тўла келди. Туркияга келувчи кўплигидандир, балки. Паспорт назоратидаги ҳижобли Давоми …

Булутлар оралаб: Ўзбекистоннинг энг баланд номсиз чўққиси сари

Ўзбекистоннинг расман энг баланд нуқтаси — Ҳазрати Султон чўққиси (4643 метр) атрофида яна бир нечта чўққилар борлиги, улар орасида ном қўйилмаганлари ҳам кўплиги, баъзиларига ҳали одам оёғи етмагани ҳақида эшитган эдим. Помир-Олой тизмаларининг Ҳисор тоғларида жойлашган ушбу чўққиларни забт этиш орзум бор эди. Денгиз сатҳидан 3500 метр баландгача жойлашган Арашан кўлларига саёҳат пайтида Давлат Экология қўмитасининг Ҳисордаги Номсиз чўққига экспедиция Давоми …