Бугуноқ сўранг. Эртага кеч бўлмасин!

Кабобхонада хизматчи янги пишган кабобларни олиб келаркан, ёнимда ўтирган йигит пиқ-пиқ йиғлай бошлади. Эътибор бермасликка ҳаракат қилдим. Коронаўлим мавсуми. Ҳар куни кимнингдир яқини вафот этяпти. Йигит бирдан ҳўнграб юборди. Аста олдига ўтиб уни юпатишга уриндим: — Бандалик экан, Аллоҳ сабр берсин! Яқинингизни йўқотдингизми? Йигит йиғи аралаш: — Йўқотганимга тўрт йил бўлди, ака… Ҳеч бу ерга келмас эдим. Бугун қорним очиб Давоми …

Оллоҳим, қўйлар оч қолмасин!

Болалар қалби жуда тоза, табиатан меҳрибон бўлади. Уларнинг фитрати соф, ғуборсиз. Бугун болаларимни олиб, тоққа чиқдик. Табиат бағрида яйрадик. Дўлана, наъматак, тоғолча, ёнғоқ, ёввойи бодом ғарқ пишибди. Болалар ўз қўллари билан териб еди. Каклик, бургут кўрдик. Чўпоннинг қўй ва эчкилари ёнгинамиздан ўтиб кетди. Кичкинам уларни обдон кузатди. Қўзилаган экан. Янада қизиқ туюлди. Чўпоннинг баҳайбат ити бўри билан ёқалашганми, бўйнида жароҳати Давоми …

“Андин сўнгра не бўладур?”

1995 йилнинг кузлари. Ташқарида шамол гувиллар, осмонни булут қоплагани учун қоронғулик янада қўрқинчли кўринади. Хуфтон намозига эртароқ чиқсам, масжиддаги оқсоқоллар китоб ўқиттиришарди. Шу кеча “Ибодати Исломия”нинг “Қиёмат аломатлари” мавзусига келгандик. Ўқий бошладим. Аввал кичик аломатлари ҳақида сўз борди. Жамоат тинчгина тинглаб ўтирар, эски ўзбек арабий ёзувида бўлган бу китобни ўқиб бериш мен учун ҳам завқ, ҳам дарс эди. Катта аломатлар Давоми …

Булутлар оралаб: Ўзбекистоннинг энг баланд номсиз чўққиси сари

Ўзбекистоннинг расман энг баланд нуқтаси — Ҳазрати Султон чўққиси (4643 метр) атрофида яна бир нечта чўққилар борлиги, улар орасида ном қўйилмаганлари ҳам кўплиги, баъзиларига ҳали одам оёғи етмагани ҳақида эшитган эдим. Помир-Олой тизмаларининг Ҳисор тоғларида жойлашган ушбу чўққиларни забт этиш орзум бор эди. Денгиз сатҳидан 3500 метр баландгача жойлашган Арашан кўлларига саёҳат пайтида Давлат Экология қўмитасининг Ҳисордаги Номсиз чўққига экспедиция Давоми …

Аясофия Фотиҳ Султонга қайтди

86 йилдан сўнг Аясофия жомеъсининг қайта очилган тарихий жума намозини кўриб, қайд этганларим: – 24 июль куни 1923 йили Лозанна тинчлик сулҳи имзоланган. Шартномага кўра, Туркиянинг ҳозирги чегаралари белгиланди. – Президент Эрдоған, вазирлар, партия лидерлари, давлат арбоблари масжидда икки соат ўтирди. Президент имомнинг орқасида ўтирди, чалғимади, ёнидагилар билан гаплашмади. Қори ва имомга сомеъ бўлиб жим ўтирди. – Бош муфтий Истанбулни Давоми …

Денгиз сатҳидан 3500 метр: Арашан кўлларига саёҳат

Ҳар сафар Қамчиқ довонидан ўтарканман, водийдан келганда йўлдаги масжидга етмасдан қатор тизилиб турган Ниваларни кўриб, шу томонда қизиқроқ жойлар бўлса керак деб хаёл қилардим. Давлат экология қўмитаси Арашан кўлларига медиа-турга таклиф қилгандан кейин ўша гўзал табиат гўшасига йўл шу ердан бошланишини билиб олдим. Чотқол тизмаларида, денгиз сатҳидан 2700-3400 метр баландликда жойлашган Арашан кўлларини забт этиш осон эмас. Лекин ушбу гўзалликни Давоми …

Сокинлик сари узун йўл: Урунғоч кўлига саёҳат

Нефрит каби товланувчи, тоғлар орасидаги Урунғоч кўли ҳақида аввал кўп эшитгандим. Суратларини кўриб, хўп илҳомлангандим. Кеча ўша тарафларга бориш насиб этди. Кўлгача Тошкент шаҳар марказидан 150 км йўл босиш керак. Иложи бўлса, бақувват, тоғ йўлларига чидамли автомобилда борилгани маъқул. Акс ҳолда шаҳар автомобилининг “ходовой”ларига зарар етиши мумкин. Кетишда бензобакни тўлдириб олиш эсдан чиқмасин. Тоғ йўлида автомобил қийналиб ҳаракат қилади, кўпроқ Давоми …

Уйғон, эй кўзларим…

Усмонлининг 12-подшоҳи, Исломнинг 77-халифаси Султон III. Мурод Хон (1546-1595) — II. Салим Хоннинг ўғли, Қонуний Султон Сулаймоннинг неварасидир. Даврининг энг буюк олимларидан илм олган Мурод Усмонлининг илк олим подшоҳларидан эди. У дунё тарихи, табиий илмларга оид асарларни туркчага таржима қилдирди. Бир қанча илмий ва маданий марказлар барпо эттирди. Мурод Хон Маккаи мукаррамадаги Масжидул ҳарамнинг деворлари ва сув йўлларини, Мадинадаги Масжидун Давоми …

“Сардоба”дан аввалги қонли тошқин ҳақида…

“Сардоба тошқини халқни бирлаштирди, қаерлик бўлишидан, кимлигидан қатъи назар миллат бир-бирига ёрдамга шошилди. Олдин ҳеч бундай бўлмаган эди. Аввалги президент бўлганда ҳалокат ҳудудига ҳатто бориб ўтирмасди” деган изоҳлар ўқиб қоляпман. Лекин ундай эмас. Аввал ҳам шунга ўхшаш воқеалар кўп бўлган. Ўшанда ҳам халқимиз мусибат пайти ҳеч қачон бир-бирини ёлғиз ташлаб қўймаслигини намойиш этган. Бугун ўша воқеалардан бири хаёлимда худди кино Давоми …

10-16 ёш укаларимга тавсияларим

Мендан 10-16 ёшгача бўлган ёшларга тавсияларингизни берсангиз деб сўрашганди. Тўғриси, ёш чегараси ўйлантириб қўйди. Чунки айнан 10-16 ёш инсоннинг шаклланиш босқичи ҳисобланади. Танлаш жуда қийин кечди. Мен маслаҳат берадиган китоб 1. Даниэл Дефо. Робинзон Крузонинг ҳаёти ва ажойиб саргузаштлари Инсон матонати ҳақида ажойиб қисса. Асарнинг одамхўрлар ҳақидаги бобларини ташлаб кетиб, болаларга ҳам бемалол ўқиб бериш мумкин. Бу – Европа адабиётидан Давоми …