Зулмат ичра нур қидириб: Амир Темур ғорига саёҳат

Эсланг, ўшанда улар ғорга паноҳ истаб боришиб: «Парвардигоро, бизларга ўз ҳузурингдан раҳмат — марҳамат ато этгин ва бизларнинг ишимизни Ўзинг ўнглагин», дедилар. (Каҳф сураси, 10-оят) Аллоҳ таоло Қуръони каримда ғорлар ҳақида хабар бераркан, уни инсонлар учун паноҳ, бошпана, мўъжиза дея таърифлайди. Каломи шарифнинг бир сураси ғор соҳибларидан ҳикоя қилади. Ҳадисларда ҳам ғорда қолганлар, паноҳ топганлар ҳақида қиссалар бор. Пайғамбар соллаллоҳу Давоми …

Таҳлика ва ишонч орасида: Катта Чимён чўққиси

Денгиз сатҳидан 3309 метр баландлик. 20 сантиметрлик йўлак билан 70 даражали тик қоялардан ёнлаб ўтиш. Икки тарафи тик жар бўлган қоялар устидан юриш. Ёз, баҳор ва қиш. Фантастик пейзажлар. Тош ва шағалли сўқмоқлардан сирпаниб пастга тушиш. Катта Чимён чўққисига кўтарилиш шулар билан эсда қолди. Катта Чимён чўққиси — Ғарбий Тяншаннинг Чотқол тизмасида, Катта Чимён тоғида жойлашган. Тошкент шаҳридан 80 км Давоми …

Эверестга чиққан биринчи ўзбекистонлик ким?

Ўзнетда бугуннинг энг яхши хабари, шубҳасиз, Эверестни забт этган ўзбекистонлик алпинист Сергей Денисенконинг «Ўзбекистон ифтихори» фахрий унвони билан тақдирлангани ва президент совғаси — “Trailblazer”га эга бўлгани бўлди. Юртдошимизни табриклайман! Аксарият хабар сайтлари Сергей Денисенко Эверестни забт этган биринчи ўзбекистонлик алпинист дея эълон қилишди (масалан, бугунги ЎзАдаги сарлавҳа: “Эверестни забт этган биринчи ўзбекистонлик альпинист”). Денисенко эса Непал томонидан биринчи марта Эверест Давоми …

Қайтармисан, Оролим?!

У катталиги жиҳатидан дунёда тўртинчи, Евросиёда иккинчи ўринда турар, майдони 68 минг км2, узунлиги 428 км, ҳавзасининг майдони 690 минг км2, сувининг ҳажми 1000 км3, 300 дан ортиқ оролга эга бўлган улкан денгиз эди. Бугун у деярли харитадан ўчди, ўрни қум мозорга айланди… Оролга саёҳат Тошкент вокзалидан бошланди. Ташқарида 40 даража иссиқ. Плацкарт вагон ичи эса 50 даража бор эди. Давоми …

Зомин — Ўзбекистон Швейцарияси

Бундан 5 кун аввал Бахмал тоғларида юрарканман, ният қилгандим. Зомин томонларга ҳам бир ўтсам, шу ерларни яхши биладиган танишларнинг вақти бўлсаю, бирга айлансак, дея эзгу хаёл қилгандим. Аллоҳ “Ол, қулим!” деб мени ўша тоғларнинг ипидан игнасигача биладиган, Зомин миллий табиат боғи эгаларига топшириб қўйган экан. Буни кейин билдим. Ўзига чексиз шукр! Бахмалдан Тошкентга қайтиб, сафар тассуротларини ёзиб ўтирганимда Ўзбекистон Республикаси Давоми …

Бахмал манзаралари: Новқа ва Мўғол бўйлаб

Бахмал туманидаги Новқа қишлоғида учинчи бор меҳмон бўлишим. Илк бор 2006 йили новқалик дўстим Азизбекнинг таклифи билан бу гўзал масканга келган ва унинг табиатидан баҳри дилим очилганди. Ўшанда қишлоқдан тоғ лоласини излаб юқорига кўтарилган, тоғнинг пастки қисмларида зиёратчилар лолани териб кетгани сабаб, аранг Томчиқоқ чўққисидан тоғ лоласини топгандик. Чўққининг устида турарканман, ният қилгандим: иншааллоҳ, бу ерларга онамни олиб келаман. Онам Давоми …

Шаҳидларимиздан Аллоҳ рози бўлсин!

XIX асрнинг иккинчи ярмидан бошланган рус босқинида, ХХ аср биринчи ярмидаги қатлиомларда шаҳид кетган 1 000 000 ватандошларимиз, 1937-1953 йилларда қатағонга учраган 100 000, шундан отиб ташланган 13 000, Иккинчи жаҳон урушида қурбон бўлган 500 000, 1980 йиллардаги “Пахта иши”да жувонмарг кетган 10 000 лаб, Мустақиллик даврида Ватан ва Ҳақ учун жонини берган минглаб юртдошларимиз… Барчаларини эслаймиз ва қадрлаймиз! Ватан, Давоми …

Ўзбек халқини советлар саводли қилганми?

Фейсбукда Ислам Капарзо отли “тарихчи”нинг видеомурожаатига кўзим тушди. Унинг иддаосига кўра, 1 май куни биз “Халқлар дўстлиги” майдонида кўтарилган қизил байроқни оккупантларники дея хато қилибмиз, “ул зоти мубораклар” ўзбек давлатининг туғилишига доялик қилиб, оммавий саводсизлик домидаги халқнинг ҳарф танишига сабабчи бўлган экан! “Туркистонда 1914 йилда 5-6 фоизгина аҳоли саводли (94 фоиз аҳоли саводдан маҳрум!) бўлган эса, Луначарский дастури шарофати билан Давоми …

1989 йили қабул қилинган давлат тили тўғрисидаги тарихий қонун маънан эскирдими?

Олий Мажлис Қонунчилик палататаси депутати Дониёр Ғаниевнинг ёзишича, кеча парламент қуйи палатасида “Давлат тили тўғрисида”ги янги қонун лойиҳаси муҳокама қилинди. Иккинчи ўқишда таклиф этилаётган лойиҳада “Давлат тили тўғриси”даги лойиҳани янги қонун сифатида қабул қилиш ва 1989 йил 21 октябрда қабул қилинган тарихий қонунни бекор қилиш таклиф қилинган.   Миллий Тикланиш партиясининг баъзи аъзолари қонунчилик техникасини рўкач қилиб, лойиҳани янги қонун Давоми …

Рамазондаги хатмона хотиралари

Илк бор таровеҳ намозига дадам олиб чиққандилар. Ёш бола эдим. Масжид тўла одамлар, орқада ёш болалар, таровеҳ намози, тасбеҳлар, болаларнинг қиқир-қиқири… Дадам нима қилсалар ўшани қайтаряпман. Қарасам ёнимда турган мен тенги бола намоз дуоларини ўқияпти. Таъсирландим, намоз ичида уни секингина туртдим-да, сўрадим: «намоз ўқишни биласизми?». Ҳалиги болакай жавоб ҳам бермади. Намунча кеккаймаса, деб ундан хафа бўлгандим. Ўша бола эса қаҳрамоним Давоми …