“Ўзбек Маттерхорни”га саёҳат

Альп тоғларининг Швейцария тарафида дунёга машҳур Маттерхорн чўққиси бор. Учбурчак шохни эслатадиган бу қоя чиқиш анча қийин бўлган тоғлардан ҳисобланиб, альпинизм мухлисларини доим ўзига чорлайди. Бу Швейцариянинг рамзларидан бири бўлиб, мамлакатнинг визит карталаридан бирига айланган Toblerone шоколади ҳам ўзига Маттерхорн тасвири ва шаклини танлаган. Ўзбекистонда ҳам худди Маттерхорнга ўхшаган чўққи бор. Сўқоқ тарафларга борганлар кўргандир, худди пирамидадек учли чўққи бор. Давоми …

Олти соатда олти ойлик йўл

Вақт ва макон асос бўлган ҳаётимизнинг тадрижий ривожи бугун интернетга тамомила боғлиқ. Ҳатто унга ихтиёрий банди ҳаммиз. Бизни ўраб турган жамият ҳаётидан, ташқи дунё янгиликларидан тортиб энг мураккаб юмушларгача интернетсиз ҳал бўлмайдиган даврга келдик. Интернетдан озгина бохабар киши эса суҳбатдошимиз Давронбек Тожиалиевни, у асос солган Ziyouz.uz порталини ҳам билади. Суҳбатдан муддао ана шу соҳилсиз денгиз қошида турган инсониятнинг руҳияти, кайфияти, Давоми …

Ёнаётган китоблар…

10.12.2010. Сафар ажойиб нарса. Йўлда ҳар хил ҳолатни кўрасан, турли кишилар билан суҳбатлашасан. Фарғоналик таксичи айтиб қолди: “Биз томонларда қишда газ танқис бўлади. Баъзи бетавфиқлар газ йўлига мотор ўрнатиб, борини ҳам сўриб олишади. Масалан, агар қўшнингиз шундай моторчик ўрнатса, сизникида газ ёнмайди. Баъзида электр ўчиб қолганда газимиз ёна бошлайди. Бир куни шундай бўлди. Электр ўчиши билан газ ёнди. Уйимизга бироз Давоми …

Қишки тоғ сафарларига қандай тайёрланиш керак?

Якшанба куни Тошкент вилояти Оҳангарон тумани Янгиобод шаҳарчаси яқинидаги Мозоржон чўққисига сафар қилдим. Чўққининг баландлиги (2428 метр) унчалик юқори бўлмаса-да, унга чиқиш анча машаққат талаб қилади. 1400 метр баландликкача машинада бориш мумкин. Тоғнинг энг баланд нуқтасигача 1000 метрдан кўпроқ юқорилашга тўғри келади. Чўққи сари сўқмоқлар арчазор ўрмон бўйлаб ўтади. Тоққа қор ўрнаб, ўрмон эртакмонанд манзара касб этган. Денгиз сатҳидан 2000 Давоми …

Шахтёр чўққиси: булутлардан юқорида

Бу сафарга тайёргарлик бир ҳафта олдин бошланган эди. То охирги кунгача сафарнинг бўлиши савол остида эди. Ҳафта бўйи ёмғир ёғди, тоғларда эса қор йиғилди. Боражак манзилимиздаги об-ҳаво маълумоти ҳар кун ўзгариб турди. Ярим кун олдинги маълумот бизни бироз хурсанд қилди. Соат 11 ларга бориб ҳаво бироз очилиши башорат қилинган эди. Тоғда қор қатлами анча қалин. Йўлбошловчимиз агар ҳаво булутли ва Давоми …

Ойнатош чўққисига сафар

Шанба куни Пском водийсидаги Ойнатош чўққисига сафар қилдим. Чангларни ювиб кетган ёмғир ва қорлардан кейин ҳаво жуда ёқимли бўлди. Сафарни Бўстонлиқ туманининг Муллало қишлоғидан бошладик. Қишлоққа Урунғочга кетадиган йўлдаги Қорабулоқ постидан ўтгандан сўнг ўнгга юрилиб, кичик кўприкдан ўтиб кирилади. Муллалода асосан тожик миллатига мансуб аҳоли истиқомат қилади. Қишлоқ номи ҳам тожикчадан “муллалар” маъносини билдиради. Шу ерлик кишиларнинг айтишича, қадимда қишлоқда Давоми …

Миллий маълумот макони манзаралари

Мақсаду маслак Мен ўзбек интернет маконида илк иморат қурганларданман десам, ўқувчилар мақтанчоқликка йўймасинлар. 2000-йилларнинг аввалида кўпчилик интернет тараққиётини бу кунлардек тасаввур қилмас эди. Тармоқ нархи жуда қимматлиги боис Ўзбекистонда интернетдан фойдаланиш кам сонли кишиларгагина насиб қилган завқли машғулот эди. Бутунжаҳон “ўргимчак тўри”, айниқса, инглиз, рус, испан, олмон ва француз тилли сайтлар ўз контенти билан дунёни қоплаб борарди. Бу пайтда интернетнинг Давоми …

Реваш: хато қилиш ҳикматлари

Чотқол тизмасида баландлиги 3000 метрдан ошадиган 15 дан ортиқ чўққи бўлиб, уларнинг ярмидан кўпи Қирғизистон ҳудудида жойлашган. Чотқол водийсида Катта Чимён, Қизилнура, Арашон, Бобойтоғ чўққилари анча машҳур ва сайёҳларни доим ўзига жалб қилади. Реваш чўққиси эса тоғчилар учун унчалик қулай бўлмаган ҳудудда жойлашган. Шу боис ҳам чўққи яхши ўрганилмаган ва у ҳақида маълумот жуда кам. Реваш тоғига бориш учун Тошкентдан Давоми …

Қизилнура фалсафаси

Бундан 20 йиллар аввал ҳам Тошкент атрофидаги тоғлар шаҳардан тез-тез кўриниб турарди. Ҳозир бундай ҳолат нодир бўлиб қолди. Асосан қиш-баҳор мавсумида Тошкентдан шарқда, Паркент томондан оппоқ қорга бурканган улуғвор чўққи кўринади. Бу Қизилнура бўлиб, Чотқол тизмасининг энг баланд нуқталаридан бири ҳисобланади. Шу йил баҳорда Кумушкон тоғларига чиққанда Қизилнурани кўриб, чиқиш истаги яна бир оловланганди. Бир ҳафта олдин тоққа олиб чиқувчи Давоми …

Мени ўзгартирган салом

“Ойлик олган куним эди. Қўшимчасига мукофот пули ҳам беришди. Кайфият зўр. “Бугун ҳеч кимга жарима ёзмайман”, дедим-да, ишга чиқдим. Хизмат жойимда турсам, узоқдан янги иномарка келяпти. Тўхтатдим. – Ассалому алайкум, ака яхшимисиз? – Ва алайкум ассалом. Аллоҳга шукр. – Мошиналар муборак бўлсин! – Сизга бунданам яхшисини насиб этсин! – Ака, мен Фалончи Фалончиев… Хизматчилик, ҳужжатларингизни текшириб қўйсак. Ҳайдовчи бемалол деди-да, Давоми …